Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
16.03.2017

МУСТАҲКАМ ОИЛА — ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори Фар­ғона шаҳридаги 28-умумтаълим мактабида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ота-оналар масъулиятини кучайтириш масаласига бағишланган тадбир ташкил этди. Унда депутатлар, вилоят ва шаҳар партия кенгашлари масъул ходимлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, ички ишлар бошқармаси, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқитувчилари иштирок этди.

Дастлаб вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари Фар­ғона вилоят Кенгаши депутати Дилбархон Мамаджонова хотин-қизларнинг оила ҳамда жамиятдаги нуфузини ошириш масаласида сўз юритди. Партия дас­турида бу борада қатор вазифалар белгиланганини таъкидлади. Хусусан, фарзанд тарбиясида оиланинг масъулиятини янада кучайтириш, опа-сингилларимизнинг бандлигини таъминлаш, бу борадаги лойиҳалар, акциялар ва тадбирларни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бош мутахассиси Дилоромхон Ғофурова оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ажримларнинг олдини олиш, жамиятда аҳиллик ва тотувликни таъминлаш борасидаги ишлар хусусида маълумот берди. Келгусида ушбу йўналишдаги фаолиятни янада кучайтириш долзарб масала эканини қайд этди. Бунда ҳамкор ташкилотлар, хусусан, сиёсий партиялар билан давра суҳбатлари ўтказиш, уйма-уй юриб, хотин-қизларнинг қизиқишлари, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш яхши самара беришини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузар­ликларнинг олдини олиш бош­қармаси инс­пектори майор Дилшодахон Умар­алиева, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқитувчиси, психолог Шаҳнозахон Рустамова оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш мавзусида ўз фикр-мулоҳазалирини билдиришди.

Ҳуқуқий билимни ошириш, хотин-қизларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Феруза ЮЛДАШЕВА,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.