Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
14.03.2017

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИ, ФИДОЙИЛИГИ

жамият ривожи, мамлакат тараққиётига хизмат қилади

Юрт равнақи, халқ фаровонлигини таъминлашда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароит муҳим ўрин тутади. Шу боис мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлатимиз сиё­сатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Биринчи Президентимиз томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги фармон аёлларни ижтимоий ҳимоялашга оид ишларни янада кучайтириш, саломатлигини мустаҳ­камлаш, уларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари ­фаолиятини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этди. Айнан шундай саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистон ёш авлодга замонавий таълим-тарбия бериш, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ­фаоллигини ошириш, давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторидан ўрин олиб келмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир вилоятда аҳоли билан кенг мулоқот олиб бораётгани, хонадонларга кириб, аёлларимизнинг кундалик ҳаёти, турмуш даражаси, оилалари билан қизиқаётгани, айниқса, 8 март байрами билан хотин-қизларни шахсан ўзи табриклагани, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларига нуфузли мукофотни топширгани бутун Ўзбекистон аёллари қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди.

Табрикда таъкидланганидек, бугунги кунда фақатгина илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида фаолият олиб бораётганларнинг 72 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. 8,5 мингдан ортиқ опа-сингилларимиз маҳаллаларда маслаҳатчи сифатида фаолият олиб бормоқда. Мана шу рақамлар мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасини таъминлашда аёлларимиз катта куч эканлигидан дарак беради.

Президентимиз алоҳида таъкидлаб ўтганидек, биз, аёллар жамиятда мавжуд ижтимоий масалаларнинг ҳал қилинишида, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш масалаларида фаол иштирок этишимиз лозим.

Айниқса, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқаролар ва миллатлар ўртасида ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, қобил ва комил фарзандларни тарбиялаш, уларни турли хил ёт ғоя­лардан ҳимоя қилиш юртимиз хотин-қизларининг биринчи нав­батдаги вазифалари ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатимизнинг фаол аёллари хотин-қизларга оид давлат сиёсатини кенг тар­ғиб қилиш ишларини янада такомиллаштириши, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаши, янги ғоя ва ташаббусларни илгари суриши зарур.

Қишлоқ аёлларининг оғирини енгил қилиш, улар учун муносиб турмуш шароити яратиш, мактаб, лицей ва коллежларда таълим олаётган қизларимизга эътиборни янада кучайтиришимиз лозим.

Давлатимиз раҳбари ўз табригида аёллар ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш мақсадида жорий йилда 1 триллион сўм, таълим муассасаларини битириб чиқадиган 10 мингга яқин ёшлар учун 60 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилаётганини таъкидлади. Бу рақамлар мамлакатимизда аёллар ва ёшларни ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлаш борасидаги эзгу ишлар кўламининг нақадар кенглигини кўрсатади.

Бундай улкан режаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари ва фаоллари, «Фаол аёллар» ва «Истиқбол» ёшлар қанотлари олдига ҳам қатор вазифаларни юклайди. Бу жараёнларда электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, янги иш ўринлари яратиш, электорат вакилларининг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, ҳаётий ва хотин-қизларимизга амалда фойдаси тегадиган ташаббуслар билан чиқиш муҳим аҳамиятга эга.

 

Шарбат АБДУЛЛАЕВА,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

ЎзХДП фаоли.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: