Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
14.03.2017

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЁТ МАРКАЗЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИДА

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлан­тириш, фуқароларнинг сифатли тиббий хизматдан фойда­ла­ниш­ларини таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доимий диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.

Мазкур масаланинг муҳимлиги ва долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини, хусусан, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш жараёнларига фаол киришди.

2017 йилнинг 13 март куни Қонунчи­лик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия ва Республика ихтисослаштирилган уроло­гия марказларининг фаолиятини му­ҳока­ма қилди.

Таъкидлаш лозим, йиғилишдан аввал парламент аъзолари жойларда ҳақиқий ҳолатни чуқур ўрганди. Депу­татлар юқорида кўрсатилган тиббиёт муассасалари фаолиятининг амалдаги қонунчилик талабларига му­вофиқ келиши, хусусан, фуқаро­ларнинг ма­лакали тиббий хизматдан фойда­ланишга бўлган ҳуқуқининг амалга оширилишини таҳлил қилди.

Депутатлар ўз чиқишларида тиббиёт муассасалари томонидан қонун ҳужжатлари талаблари етарли даражада ижро этилмаётганлиги, Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар суст бажарилаётганлиги каби қатор масала­ларга эътибор қаратди. Ушбу соҳада фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, тиббий хизматларнинг қимматлиги ҳамда ҳудудларда муассасалар филиаллари­нинг мавжуд эмаслиги боис хизмат­лардан фойдаланиш имкони йўқлиги билан боғлиқ бир қатор масалалар кўтарилди. Ҳар бир ихтисослашти­рилган тиббиёт маркази республикамиз ҳудудларида ўз филиалларини ривож­лантиришга доир дастурларига эга бўлиши, жаҳон миқёсидаги етакчи тиббиёт марказлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиши, марказларнинг ихтисослашуви йў­налиш­лари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомил­лаштириши лозимли­ги қайд этилди.

Мажлисда депутатлар ихтисослаш­ти­рилган тиббиёт марказлари фао­лиятини сифат жиҳатидан яхшилаш, қонун ҳужжатлари ва унга доир ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.

Мажлис якунига кўра, Қонунчилик палатаси тиббиёт соҳасини ривож­лантириш борасидаги долзарб вази­фалар батафсил белгиланган тегишли қарор қабул қилди. Ушбу вазифа­ларнинг ижро этилиши устидан депу­тат­лар томонидан самарали парламент назорати таъминланади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати.



DB query error.
Please try later.