Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
07.03.2017

ҚЎШНИ ТОЖИКИСТОНГА ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ

Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ Ўзбекис­тон ҳукумати Тожикистон Республикаси тоғли ҳудудларида рўй берган катта қор кўчкилари оқибатида нафақат иқтисодий зарар етказган, балки инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўр­сатиш ҳақида қарор қилди.

Қўшни мамлакат халқига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар бор.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш, уни ­Тожикистонга етказиш ва топшириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистоннинг Тожикис­тонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қарори мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг яна бир амалий ифодасидир.

 

ЎзА 



DB query error.
Please try later.