Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
04.03.2017

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ МАЛАКА ОШИРМОҚДА

Президентимиз жорий йил 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, мазкур тизимдаги ­муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишда милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш, профилактика инспекторларининг малакасини ошириш бўйича тизим яратиш кераклигига алоҳида эътибор қаратди.

Мазкур вазифадан келиб чиқиб, Ички ишлар вазирлиги Акадеямияси ўқув полигонида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг 400 нафар профилактика инспекторининг ўқув йиғини ташкил этилди. Профилактика инспекторларини хизмат бурчига содиқлик, эл-юрт тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш руҳида тарбиялаш ўқув йиғинининг бош мақсадидир.

Академия ўқув полигонида барча шарт-шароитлар яратилган. Замон талабларига жавоб берадиган ўқув аудитория­лари, спорт комплекси, ахборот-ресурс маркази, руҳий тетиклаштириш хонаси, ўқ отиш ва махсус-тактик машғулотлар ўтказиладиган майдон тингловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

— Ўқув полигонида тингловчиларнинг касбий тайёргарликларини янада ошириш, олаётган назарий билимларини амалиётда самарали қўл­лаш кўникмаларини шакл­лантириш мақсадида машғулотларга вазирликнинг Ҳу­­қуқ­бузарликларнинг олдини олиш, Тергов Бош бош­қар­маси, Жиноят-қидирув ва терроризмга қарши курашиш, Эксперт криминалистика хизматининг тажрибали раҳбарлари ҳамда мутахассислари жалб қилинмоқда, — дейди Ўқув йиғин бошлиғи, полковник Исмоил Ҳимматов. — Шунингдек, бу ерда жадвал асосида Тошкент шаҳар ИИББ энг яхши милиция ­таянч пункти инспекторларининг ўқув-маш­ғулотлари ташкил этилди.

Профилактика инспекторларининг ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича билимини ошириш мақсадида ўқув жараёнига прокуратура, суд ор­ганлари ҳамда давлат солиқ инспекциясининг тажрибали ходимлари жалб қилинди. Тингловчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда Тошкент шаҳридаги милиция таянч пунктларида амалиёт ўтказишди.

Ўқув полигонида тингловчиларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича махсус машғулотларни тизимли равишда ўтказиш йўлга қўйилган.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.