Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
04.03.2017

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ —

жамият барқарорлиги кафолати

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши Навоий шаҳридаги Меъморлар маҳалласида «Фарзанд камолоти — жамият бахти» мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда фарзанд тарбияси, ота-онанинг масъулиятини ошириш масалалари муҳокама этилди. Бугунги глобаллашув даврида ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларни она Ватанга муҳаббат руҳида камолга етказиш муҳимлиги таъкидланди.

— Фарзанд тарбияси ниҳоятда нозик масала, — дейди вилоят партия кенгаши сектор мудири Муборак ­Маҳмудова. — Афсуски, айрим ота-оналарнинг ўз фарзандига етарлича эътибор бермаётгани ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг кўпа­йишига сабаб бўлмоқда. Турли кўнгилсизликлар келиб чиқмаслиги учун ҳар бир ота-она ўз фарзандини нима билан шуғулланаётгани, қандай ўқиётганини назорат қилиб бориши лозим. Маҳаллалар билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда шу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбир давомида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақидаги видеофильм намойиш этилди.

 

Илҳом САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.