04.03.2017

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТУРКМАНИСТОНГА ТАШРИФИГА ДОИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули ­Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 6-7 март кунлари давлат ташрифи билан Турк­манистонда бўлади.

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқ­аро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.



DB query error.
Please try later.