Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
28.02.2017

ЛИМОНЧИЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС СИНОАТЛАРИ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида мамлакатимизда лимончиликка асос солган фахрий академик Зайниддин Фахриддинов таваллудининг 95 йиллиги ҳамда «Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари» китобининг тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди. Йиғилиш «Зайниддиннинг олтин олмалари» ҳужжатли фильмининг намойиши билан бошланди.

Умуман, Ўзбекистонда лимончилик тарихи ўзоқ ўтмишга бориб тақалади. Аслида, Грузия мутахассислари 1949 йили юртимизда лимон навини ўстиришга ҳаракат бошлашган. Лекин уларнинг ўн йиллик меҳнати зое кетган. Зайниддин Фахриддинов бу йўлдаги саъй-ҳаракатлари дастлабки натижаларни беради. У селекция ва чанглатиш орқали «Ф-1 Тошкент», «Ўзбекистон», «Ф-2 Юбилейный», «Ф-3», «Ф-4» ва «Ф-5» каби серҳосил навларга асос солди.

Тадбирда сўзга чиққан қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Жамолиддин Файзиев, Ўзбекистон фермерлар уюшмаси раиси Содиқжон Турдиев, академиклар Сайёра Рашидова, Саид­аҳрор Ғуломов ҳамда бош­қалар лимончиликнинг бугуни ва келажаги, унинг тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатидаги ўрни, доривор хусусиятлари ҳақида фикр юритдилар.

— Отамнинг кўп йиллик меҳнатлари халқимиз томонидан ҳанузгача қадрланиб келаётганидан хурсандмиз. Бу ишларни давом эттиришни ўзимга шараф, деб биламиз, — дейди китоб муаллифи, полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Муҳаммадазиз Фахриддинов. — Юртимизда лимончиликни янада ривожлантириш, серҳосил нав­ларини яратиш, таъми, хусусияти билан фарқланувчи Ўзбекистон лимонини дунё дастурхонларига тортиқ қилиш борасида изланишлар олиб боряпмиз.

Дарҳақиқат, ушбу китоб­да мамлакатимизда лимон, апельсин, мандарин каби цитрус мевали боғлар барпо этиш тарихи, бу ўсимликларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида қимматли маълумотлар берилган.

 

Мафтуна МИНГБОЕВА



DB query error.
Please try later.