Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
28.02.2017

«ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ»

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши Учтепа туманидаги «Бешқайрағоч» маҳалласида ушбу мавзуда маърифий тадбир ўтказди.

Маҳалла биноси кўркамгина экан. Ичкарида хотин-қизлар, ёши улуғ отахон ва онахонлар хонага янада файз қўшиб турарди. Вақтдан фойдаланиб, улардан бири билан суҳбатлашдик.

— 82 ёшдаман, — дейди ­Манзура Раҳматуллаева. — Бир жойда ўтиришни ёқтирмайман. Доим бирор фойдали иш билан банд бўлсам, дейман. Набираларимнинг ҳаммаси уйли-жойли бўлди. Энди навбат эвараларимга. Худога шукр, бир неча йил олдин Умра сафарига бориб келдим. Бир болага етти маҳалла ота-она, дейишади. Шунга қўшниларимни тез-тез йўқлаб тураман. Уларга фарзанд тарбияси ҳақида ўз маслаҳатларимни бераман. Қобил фарзанд тарбиялаш ҳар бир ота-она, ҳар бир оиланинг бурчи, деб биламан.

Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўткир ­Ҳайдаров ҳудудда олиб борилаётган ишлар, партия ташкилотлари билан ҳамкорлик хусусида тўхталиб ўтди.

Қатнашчилар фарзанд тар­бия­си хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тошкент шаҳар партия ­кенгаши раиси ўринбосари ­Нилуфар Йўлдошева бола тарбияси, жамиятда оиланинг ўрни, ижтимоий ҳимоя масалалари ҳақида сўз юритди. Фарзанд тарбиясида кўпни кўрган кексаларимиз тажрибасини ўрганиш ҳамда кенг тар­ғиб қилиш яхши самара беришини таъкидлади. — Дарҳақиқат, фар­занд­ни тўғри тарбия қилолсак, келажагимиз учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаган бўламиз, — деди у.

Юридик фанлар доктори, профессор Бобоқул Тошев болаларни хавфли ахборотлар ва ёт ғоялардан ҳимоялаш мақсадида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни содда тилда шарҳлаб берди.

— Дунёнинг кўплаб мамлакатларида турли хунрезликлар рўй бераётган бир пайтда биз тинч ва осуда ҳаёт кечиряпмиз. Бунинг қадрига етишимиз, турмушимиз янада фаровон бўлишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак, — деди у. — Бунинг муҳим шарти фарзандларимизни билимли, дунё­қараши кенг қилиб тарбиялашдан иборат. Энг аввало, ўғил-қизларимизда жаҳонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришимиз, уларга ҳар томонлама ўрнак бўлишимиз керак. Замонавий ахборот-технологияларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунчалар беришимиз лозим.

Давра суҳбатида, шунингдек, «Оила» илмий-амалий маркази масъул ходими Муҳиба Ҳамидова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Нигора ­Эшметова, Учтепа туман партия кенгаши раиси Салтанат Муҳитдинова ва маҳалла фаоллари мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: