Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
28.02.2017

«ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР»

Хоразм вилоят партия кенгаши «Истиқбол» ёшлар қаноти Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида «Депутат ва ёшлар» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказди.

Унда халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари, вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Раимберган Сабуров жорий йилда депутатлар, партия ташкилотлари олдида турган вазифалар хусусида сўз юритди.

Депутатлар, партия фаоллари томонидан жойларда ёшлар билан ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларнинг самарадорлигини ошириш кераклиги таъкидланди.

Жойлардаги муаммоларни ўрганишда «Истиқбол» ёшлар қаноти, «Ёш сиёсатчилар» клуби аъзоларининг кенг иштирокини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидлаш керакки, «Ёш сиёсатчилар» клуби фаоллари маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги муаммоларни, уларнинг келиб чиқиш сабабларини изчил ўрганиб, тажриба орттирмоқда.

 

Алишер ЖУМАНИЁЗОВ,

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.