Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
25.02.2017

САЙЁР ҚАБУЛХОНА

Бугунги кунда Марғилон шаҳрида салкам уч юз минг аҳоли яшайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мурожаатларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

— Хизмат кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари эшиклари аҳоли учун ҳамиша очиқ, — дейди «Нуроний» жам­ғармаси шаҳар бўлими раиси ­Турғунбой Нишонов. — Бундан таш­қари, шаҳар прокурори Акмалхўжа Мавлонов ташаббуси билан сайёр қабулхона ҳам ташкил этилмоқда.

Марғилонга келганимизда махсус жиҳозланган автобус Тошлоқтепа маҳалласига йўл олаётган экан. Унда шаҳар прокурори, ИИБ бошлиғи, аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари бор эди. Маҳаллада ­дастлаб жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш юзасидан очиқ ва самимий мулоқот бўлди.

Уй-жой ажратиш, пластик карта, терминаллар етишмаслиги, ногиронларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ бир қатор саволларга қонун ва меъёрий ҳужжатлар асосида тушунтириш берилди.

— Илгари прокурор ким, ички ишлар бўлими бошлиғи ким, танимас ҳам эдик. Мана, энди улар халқ ичига кириб, аҳолини тинглаб, амалий ёрдам бериб юрибди. Бунинг учун катта раҳмат, — деди меҳнат фахрийси Абдулазиз Ўлмасов.

— Марғилонда 56 маҳалла бор. Прокурор сўровига кўра, ҳар бир кўчадаги бемор, ногирон, арзи бор шахслар аниқланиб, рўйхатга олинди. Сайёр қабулхона маҳаллаларда жадвал асосида ташкил этилмоқда, — деб изоҳ берди «Маҳалла» жамғармаси шаҳар бўлими раиси Муҳаммад­али Исоқов.

Биринчи гуруҳ ногирони ­Мух­торжон Абдусатторовнинг хонадонига сайёр қабулхона ташкилотчилари аравача олиб келганида отанинг кўзларига ёш келди. Дуога қўл очиб, биз оддий одамларни қадрлаётганларни Яратганнинг ўзи қўлласин, дея ният қилди.

Хуллас, шу куни маҳалладаги кўплаб муаммоларга ечим топилди.

Кун кеч бўлди. Лекин сайёр қабулхона иши ҳамон давом этаётганди...

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.