Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
21.02.2017

ДОРИ «ФОЙДА» БЕРМАДИ

Президентимизнинг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Самарқанд вилояти давлат солиқ идоралари томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

— Қарорга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари, тиббиёт буюмларини, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиз, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда чекланган савдо устамалари билан сотиш белгиланди, — дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходими Ё.Маҳмудов. — Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун нархлар тасдиқланди. Вилоятда аҳолига дори-дармон ва тиббий воситаларни чакана сотишга ихтисослашган 685 хўжалик субъекти ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи уч корхона мутасаддиларига қарор талаблари тушунтирилиб, бу борада профилактика тадбирлари олиб борилди.

Аммо мазкур соҳада ҳали-ҳамон белгиланган тартибларга зид ҳолатлар, ноқонуний равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, вилоят давлат солиқ органлари томонидан январь ойида беш ҳолатда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний равишда дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланувчи ҳуқуқбузарлар аниқланиб, улардан 3,2 миллион сўмлик дори воситалари олиб қўйилди.

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимларининг 28 январь куни ўтказган рейд текширувида фуқаро У.Дониёров ҳеч қандай ҳужжатсиз, ноқонуний равишда дори-дармон воситаларини сотаётгани аниқланди. Ундан қиймати 1 миллион 600 минг сўмлик 53 турдаги дори-дармон воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси ҳамда солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими ходимларининг 30 январь куни ҳамкорликда ўтказган тадбирида «Пайариқ деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамиятининг Давтепа филиалида фуқаро Д.Шаропов ноқонуний равишда дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланаётгани аён бўлди. Ундан тегишли ҳужжатлар асосида 1 миллион 752 минг сўмлик 184 турдаги дори-дармон воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.