21.02.2017

РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА

Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида 151 нафар депутат фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 22 нафарини, шунингдек, партия аъзоларининг ўттиз фоизини хотин-қизлар ташкил этади. «Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танлови сафимизга фаол, ташаббускор опа-сингилларимизни жалб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Буни танловнинг вилоят босқичида иштирок этган хотин-қизлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Танлов низомига кўра, биринчи шартда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва бошқа йўналишдаги лойиҳалар тақдим этилди.

Олтинсой тумани вакили Шаҳноза Муҳаммадиева хотин-қизларни касаначилик меҳнатига жалб қилишнинг самарали йўллари ҳақида сўз юритган бўлса, Шеробод туманидаги 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гўзал Аллабердиева хизмат кўрсатишни ривожлантиришга оид лойиҳасини илгари сурди.

«Қонунларимиз — ҳаётимиз асосидир» шартида иштирокчиларнинг ҳуқуқий билими синовдан ўтказилди. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга электорат манфаатларидан келиб чиқиб, таклифлар билдирилди.

«Сиёсий ҳозиржавоблик» шартида қатнашчилар Конституция, сиёсий партиялар фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, партиямиз Дастури ва бошқа мавзуларда тузилган саволларга жавоб беришди.

 Якуний натижаларга кўра, Термиз туманидан Матлуба Соҳиева ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Барча иштирокчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Нилуфар ШАЙМАНОВА



DB query error.
Please try later.