Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
18.02.2017

СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ — СОҒЛОМ ҲАЁТ ГАРОВИДИР

Миллий матбуот марказида «Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавф­сизлигини таъминлашда «Ўзстандарт» агентлигининг ўрни ва аҳамияти» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

— Агентлигимиз томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бозорларимизни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, аҳоли истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги Бош метрологи Абдурауф Абдуқаюмов. — Агентликнинг Тошкент шаҳридаги учта ва Қашқадарё вилоятидаги битта синов, яъни озиқ-овқат лабораториялари халқаро даражада аккредитациядан ўтказилди. Швейцариянинг «SGS» компанияси билан маҳсулотларни синовдан ўтказиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 7 турдаги маҳсулотларга хал­қ­аро даражада синов баённомалари расмийлаштириш билан дунёнинг 140 давлатида тан олиниши таъминланди. Қолаверса, жорий йилда Сурхондарё вилоятида озиқ-ов­қат маҳсулотларини синаш лабораторияси халқаро аккредитациядан ўтказилди. Шунингдек, яна 4 синов лабораториясини халқаро даражадаги аккредитациядан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга қарамай, айрим ҳолатларда истеъмолчилар сифатсиз маҳсулотларга дуч келишмоқда. Бунинг олдини олиш мақсадида агентлик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида ўтган йилдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотларини лаборатория шароитида синовдан ўтказиш ишларини йўлга қўйди. Агентликнинг ҳудудий марказлари томонидан ўтган йил 1 миллиард 962 миллион 658 минг сўмлик маҳсулот яроқсиз деб топилган. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида эса жами 1 миллиард 123 миллион 613 минг сўмлик маҳсулот яроқсизлиги аниқланган. Қолаверса, ҳудудий марказлар томонидан маҳсулотлар устидан 703 инспекция назорати ўтказилиб, стандарт талаблари бузилганлиги боис, 16 мувофиқлик сертификати амал қилиш муддати вақтинча тўхтатилган. 52 мувофиқлик сертификати корхонанинг хатига асосан бекор қилинган.

«Ўзбекистон овози» газетаси мухбирининг саволи:

Маълумки, барча товар ва маҳсулотларга стандартлар жорий қилинмоқда. Ҳақли бир савол туғилади. Бугун ошхона, кафе ва ресторанларда тайёрланаётган турли хил таомларнинг миқдорида ҳар хилликлар мавжуд. Бу борада стандартлаштириш масаласи кўзда тутилганми?

— Ўринли савол, — деди Абдурауф Абдуқаюмов. — Бу борада ишлар олиб борилмоқда. 2018 йилдан эътиборан ошхона, кафе ва ресторанларда таомларнинг ҳажми ҳамда граммлари борасида стандартлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

 

Тоштемир МУРОД



DB query error.
Please try later.