Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
18.02.2017

МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда қайд этилдики, бошқарма томонидан ўтган даврда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган йили тадбиркорлик субъектларидан адлия бош­қ­армасига 324 мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 177 таси шикоят тариқасидаги мурожаатни ташкил этади. Келиб тушган шикоятлардан 164 таси кўриб чиқилган. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузиш, фаолиятига асоссиз аралашиш фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланиб, айбдор шахсларга қатъий чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, бошқармада ташкил этилган «Ишонч телефони» орқали ўтган йилда 320 мурожаат қабул қилинди ва унинг 299 таси ҳал этилди.

Мурожаатлар юзасидан судларга кўриб чиқиш учун 1,2 миллиард сўмликдан ортиқ 99 даъво аризаси киритилди.

Фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, мулкий ва номулкий муносабатларни қонун асосида тартибга солиш, расмийлаштириш, аҳолига намунали юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалаларда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ўтган йил давомида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига жами 685 мурожаат келиб тушган. Мурожаатларни кўриб чиқишда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилган ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларининг тикланишига эришилган.

Анжуманда фахрийларга кўмак бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан «бепул ҳуқуқий маслаҳат кунлари» ташкил қилингани қайд этилди.

Бундан ташқари, адлия бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар куни қабул қилиш мақсадида «қабул кунлари жадвали» тасдиқланиб, масъул ижрочилар бириктирилган. Адлия бош­қармасига келиб тушаётган ҳар бир мурожаат қонунга мувофиқ кўриб чиқилмоқда.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.