Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
16.02.2017

ОМБУДСМАН ҲИСОБОТИ:

фуқаролар мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилди

Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсманнинг 2016 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботи эшитилди.

Маълумки, қонунчилигимизда Омбудсманга давлат органлари, корхоналар, муас­сасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган. Бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан Омбудсман Олий Мажлисга ҳисобот тақдим этади.

Маълумотларга кўра, Омбудсманга ўтган йили фуқаролар томонидан 9057 мурожаат бўлган. Ҳозирга қадар уларнинг 800 дан ортиғи ҳал этилиб, 2100 дан ортиғи назоратга олинган. Мурожаатлар таҳлили аҳо­лининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти, ижтимоий-иқтисодий фаоллиги юксалиб бораётганини кўрсатмоқда.

Мурожаатларнинг 31,1 фоизи ижтимоий ҳуқуқлар, 24,5 фоизи иқтисодий, 13,5 фоизи сиёсий, 0,5 фоизи экологик йўналишларда бўлган. Уларнинг аксарияти бандлик, соғлиқни сақлаш, таълим, турар жой, пенсия, ижтимоий таъминот масалалари билан боғлиқдир. Мурожаатларнинг самарали ҳал этилиши ижтимоий соҳадаги муаммолар ечим топишига хизмат қилади.

Фракция аъзолари Омбудсман ҳисоботида келтирилган факт ва рақамларни атрофлича таҳлил қилди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мурожаатларда кўтарилган ҳар бир масалага эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида ЎзХДП фракцияси Омбудсман ҳисоботини қўллаб-қувватлади.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: