Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
14.02.2017

ОИЛАДАГИ МУҲИТ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА МУҲИМ ЎРИН ТУТАДИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши «Фаол аёллар» қаноти «Оила» илмий-амалий маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда «Фарзанд тарбиясида оиланинг ўрни» мавзусида семинар ўтказди.

Унда партиямизнинг вилоят ва Қарши туман кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги пар­тия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда бола ҳуқуқлари ҳимояси, она ва бола саломатлиги масалаларида фикр алмашилди.

— Туманимизда 52 мингдан ортиқ оила бор, — дейди «Оила» илмий амалий маркази вилоят бўлими раҳбари Замира Маманазарова. — Ота-оналар бизга асосан фарзандларида ўсмирлик чоғида содир бўладиган ўзгаришлар ва оиладаги муҳитнинг фарзанд тарбиясига таъсирига оид масалалар тўғрисида мурожаат қилишади. Марказимиз томонидан уларга тегишли тавсия­лар берилади. Болалар билан машғулот ўтказиш учун алоҳида соатлар ажратилган.

— Соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиз, — дейди Саломатлик ва тиббиёт статис­тика институти вилоят фили­а­ли бўлим мудири Гулноза Бердимуродова. — Биринчи нав­батда турмуш қуриш арафасидаги йигит ва қизлар соғ­лом ҳаёт тарзи бўйича етарли билимга эга бўлишлари керак. Фарзандларимизнинг соғ-саломат ўсишлари ҳақида вақтида қайғурсак, уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишини таъминлаган бўламиз.

 

Шаҳло ХУДОЙҚУЛОВА,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.