Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
09.02.2017

УЛУҒ СИЙМОГА ЭҲТИРОМ

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, барча даражадаги партия ташкилотлари томонидан Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда партия фаоллари, «Истиқбол» ёшлар қаноти ва «Ёш сиёсатчилар» клуби аъзолари, навоийшунос олимлар, ижодкорлар иштирок этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилоят партия кенгаши томонидан Қибрай туманидаги Чингелди маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўтказилди.

Тадбирда вилоят партия кенгаши раиси Меҳрожиддин Дархонов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институти етакчи илмий ходими Мунис ­Ҳакимов, Қибрай туман пар­тия кенгаши раиси Гавҳар ­Бекжанова, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари Навоий асарларидаги инсоний ғояларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамия­ти ҳақида сўз юритишди.

— Алишер Навоий ижоди инсоният­ни ҳамиша камолотга ундайдиган, замонлар оша ҳам бадиий, ҳам тарбиявий қиймати ва долзарблигини йўқотмайдиган бебаҳо меросдир, — деди вилоят партия ташкилоти етакчиси. — Бугунги глобаллашув даврида, дунёнинг турли нуқталарида ахборот хуружлари авж олаётган бир пайтда ёшларимизда ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, дунёқараши, билим ва тафаккурини бойитишда адабиётимизнинг бу каби нодир намуналаридан самарали фойдаланиш зарур. Бунинг учун барча таълим муассасаларида тарғиботнинг таъсирчан усулларини янада кўпайтириш талаб этилади.

Партия Сайловолди дастурида ахборот хуружларига қарши курашишда ижтимоий бирдамликни кучайтириш жуда муҳим вазифа сифатида белгиланган. «Ёш сиёсатчилар» клубининг ­фаолиятида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, билим ва тафаккурини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбир доирасида ташкил этилган интеллектуал баҳсда коллеж ўқувчилари «Улуғ шоир ижодида шар­­­­қ­она одоб, мардлик ва жасорат, эл-юртга садоқат ғоялари», «Навоийхонлик» ва «Навоий асарларининг ёшлар таълим-тарбиясидаги ўрни» деб номланган шартлар асосида ўзаро баҳслашди.

Шунингдек, навоийшунос олимлар улуғ шоирнинг айрим ғазалларини шарҳлаб беришди. Саҳна кўринишлари ва улуғ аждодимиз ғазалларидан ўқилган намуналар йиғилганларга катта таассурот қолдирди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: