Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
31.01.2017

ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида полипропилен қоплар ишлаб чиқарувчи «Қизилқумтекстиль» корхонаси иш бошлади. Бунинг учун Хитойдан 80 минг АҚШ долларига замонавий технология келтирилди.

— Ички бозорда ушбу маҳсулотга талаб катта, — дейди корхона раҳбари Ботир Жамолов. — Корхонамизда йилиги 3,5 — 4 миллион дона қоп ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Айни кунда 40 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган.

Зарафшон шаҳрида 2016 йилда умумий қиймати 11 миллиард 286 миллион сўмлик жами 124 лойиҳа амалга оширилди. Натижада 768 янги иш ўрни яратилди.

 

Илҳом САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.