Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
28.01.2017

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси ҳамда Адлия вазирлиги томонидан жамиятда ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш бўйича белгиланган комплекс чора-тадбирлар режаси ҳамда тегишли идоралараро кенгашнинг қарори асосида Олий суд томонидан «Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари — журналист нигоҳида» кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Куни кеча танлов ғолиблари тақдирланди. Айтиш керакки, мазкур кўрик-танлов судлар фаолиятининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни, қабул қилинган қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Танлов низомига мувофиқ, ҳакамлар ҳайъати томонидан ижодий ишлар танланган мавзуга тааллуқлилиги, маҳорат билан баён этилганлиги, аниқ ва ишончли далиллар билан очиб берилганлиги, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ёритилганлиги, материалларда таҳлил, таққослаш ва хулосаларнинг мавжудлиги каби талаблар асосида баҳоланди. Шу асосда «Энг яхши мақола», «Энг яхши телекўрсатув», «Энг яхши радиоэшиттириш», «Энг яхши интернет материал» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири. 



DB query error.
Please try later.