Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
26.01.2017

ХАЛҚ БИЛАН БАМАСЛАҲАТ ИШ ТУТИШ

миллий қадриятларимизга, демократик тамойилларга ҳар томонлама мос келади

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, саноат, қурилиш, ахборот-коммуникация технологиялари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳалари жадал ривожланмоқда. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг қарийб ярми, ҳудудий экспортнинг 75 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Иш билан банд бўлган аҳолининг 75 фоизи айнан шу соҳада меҳнат қилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида биринчи ташрифини қорақалпоқ заминидан бошлагани бу юртга ва унинг хал­қига бўлган чуқур ҳурмати ва эътиборини кўрсатди. Президентимизнинг ташрифи Қорақалпоғистон ҳаётида янги истиқболларни очиб бермоқда. Икки кун давом этган ташрифда жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан яқиндан танишиш мақсадида халқ вакиллари ва фаоллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Қатор долзарб масалалар, ечимини кутаётган муаммолар муҳокама қилинди, очиқ-ошкора фикр алмашилди.

Бу ҳудуднинг мураккаб шароити, Орол денгизи билан боғлиқ минтақада юзага келган экологик вазият аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила ва маҳалла инст­и­тутларига эътибор қаратиш, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш каби бир қатор муҳим масалалар юзасидан кечиктириб бўлмайдиган амалий ишларни талаб этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи бу борадаги ислоҳотларга янги куч бағишлади. Халқимизнинг кайфиятини янада кўтариб юборди. Учрашувлар давомида билдирилган фикр­лар, илгари сурилган ғоялар, белгилаб берилган долзарб вазифалар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фаоллари, депутатлар томонидан чуқур ўрганилмоқда.

 

Гулистон АННАҚИЛИЧЕВА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

— Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 10 ноябрь куни Шуманай туманида бўлиб ўтган сайловолди учрашувда: «Мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг ҳам фарзандиман!», деган сўзлари бутун қорақалпоғистонликларни руҳини кўтариб юборди. Шу билан бирга, «бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларгача кириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган одамларнинг дардини эшитамиз, муам­моларини ҳал қилишга қаратилган дас­турлар ишлаб чиқамиз ва ижросини қатъий назоратга оламиз», деган фикр­лари бугун ҳаётда ўз ижобатини топмоқда.

Кечаги ташриф ана шу фикр ва ваъдаларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Бу ташриф Қорақалпоғистонни ривожлантириш, бу юртда яшовчи ҳар бир инсоннинг ҳаёт даражасини янада яхшилаш, муносиб турмуш шароитлари яратишга йўналтирилган бунёдкорлик ишларини янада изчил давом эттиришга замин бўлади, деб ўйлайман.

Ҳозирда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республика кенгаши, шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич ташкилотларида улуғвор вазифаларни амалга оширишга қаратилган режалар ишлаб чиқилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари ташриф чоғида аҳолининг турмуш шароитлари билан яқиндан танишиб, оддий одамлар билан самимий суҳбатлашди. Имом Эшон Муҳаммад масжидида нуронийлар ҳузурида бўлиб, кекса отахонларнинг дуосини олди, мурувват уйларидаги аҳволга алоҳида эътибор қаратиб, давлат томонидан ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Шунингдек, Орол бўйи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, узоқ овуллардаги ва марказий магис­трал йўлларни таъмирлаш, кўплаб тўқимачилик ва бошқа саноат корхоналари барпо қилиш сингари долзарб вазифаларга эътибор қаратилди. Турмуш шароитини яхшилаш учун овулларда истиқомат қилувчи ҳар бир оиланинг 100 та товуқ олиб боқиши учун кредитлар ажратиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди. Етти хазинанинг бири бўлган паррандачилик қўшимча даромад манбаи эканлиги уқтирилди.

Бу вазифалар партиямизнинг дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир. Шунинг учун Жўқорғи Кенгесдаги партия­миз фракцияси, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларимиз ўз режаларини Президентимиз кўрсатмалари асосида қайта кўриб чиқмоқда.

Халқ қабулхоналари иш бошлаши одамларнинг дарди, ташвиши, муаммоларини чуқур ўрганишда катта аҳамият касб этади.

Қорақалпоғистоннинг порлоқ келажагини таъминлаш йўлида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳаммамизни янада жипслаштирди, янгича фикрлаб ишлашга ундади. Эндиликда Жўқор­ғи Кенгесдаги фракциямиз билан маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз гуруҳлари ҳамкорлигини кучайтиришимиз, депутатлик назоратини тубдан такомиллаштиришимиз керак бўлади.

 

Нажиматдин ПАХРАТДИНОВ, Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида халқ билан мулоқотда бўлиши, уларнинг дардини эшитиши биз, депутатларнинг ҳам кўзимизни очди. Электоратимиз орасига чуқур кириб боришимиз зарурлиги ва кўтарилган муаммоларни ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйишимиз мумкин эмаслигини кўрсатиб берди.

Давлатимиз раҳбарининг аҳоли вакиллари билан учрашувидан биз, депутатлар кўпроқ халқ билан бамаслаҳат иш тутишимиз кераклигини англадик. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлиғини асраш, бандлигини таъминлаш борасида қиладиган ишларимиз кўп экан. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бирон-бир оилага нисбатан кам таъминланган, деган ибора ишлатилмаслиги учун уларнинг яшаш шароити яхшиланишига кўмаклашишимиз керак.

Бу борадаги камчиликларимизни бартараф қилиш учун партиямиз электоратини ўйлантираётган муам­молар бўйича мунтазам равишда таклифлар ишлаб чиқишимиз, масалаларни номига ўрганмасдан, уларни сессия муҳокамасига киритишимиз талаб этилади. Ижтимоий соҳага давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилиши бўйича мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим, деб ҳисоблайман.

Тан олиш керак, партиямиз Ҳаракат дастури ижросини таъминлаш борасида айрим партия гуруҳлари қонунчилигимизда назарда тутилган ҳуқуқ ва ваколатлардан самарали фойдалана олмаяпти. Шунингдек, сессияларда қабул қилинган қарорлар қандай бажарилаё­т­ганлигига етарлича эътибор берилмаяпти. Бундай сусткашликлар билан кўзланган мақсадларга эриша олмаймиз. Шунинг учун ҳар бир депутатдан халқ манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бориш, фидойи бўлиш талаб этилади.

 

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: