Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
21.01.2017

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТАРАҚҚИЁТГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Бухорода Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилги асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ҳамда кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев, Ўзбекис­тон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг юридик шахсларга солиқ солиш бош бошқармаси бошлиғи Ҳ.Ҳабибиддинов ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни, Президентимиз Шавкат ­Мирзиёевнинг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга асосан тадбиркорлик субъектларига турли енгилликлар, имтиёзлар берилгани, айрим имтиёзлар муддати узайтирилгани соҳа ривожида муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш тартибларини бирхиллаштириш мақсадида 2017 йил 1 январдан бошлаб бошқа тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ягона ижтимоий тўловни ҳар бир ходим учун ойига минимал иш ҳақига каррали миқдорда ҳисоблашнинг амалдаги тартиби чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналарига ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

Асосий солиқ турлари бўйича ставкалар 2017 йилда ҳам 2016 йил даражасида сақлаб қолинди.

— Ўтган йили 1 миллион 611,7 минг долларлик узум шинниси экспорт қилган эдик, — дейди Бухоро туманидаги «Гала-ривер» қўшма корхонаси директори Ҳайит Шеров. — Ягона солиқ имтиёзлари туфайли 270 миллион сўм миқдоридаги маблағни тежаб қолдик. Бу сармоя узумни қиш-баҳор мавсумида захира қилиш ва экс­портга сақлаш учун 300 тонна сиғимли совуткични қуришга сарфланди. Жорий йилда ҳам солиқ имтиёзларининг сақлаб қолиниши корхонани модернизация қилишга сарфланадиган маблағимизни кўпайтиради.

Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони талабларидан келиб чиқиб, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинди. Лекин юридик шахслар мурожаатига асосан корхона тугатилаётганида ўтказиладиган текширишлар сақлаб қолинди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилгани ҳолатлари бўйича берилган мурожаатлари асосида фақат Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига биноан қисқа муддатли текширишлар ўтказилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этса ва бу ҳуқуқбузарлик инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказмаса, у етказилган зарарни белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда қопласа, яъни солиқ ва бош­қа мажбурий тўловларни тўласа, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарима ва молиявий санкциялардан (пенядан ташқари) озод қилинади.

Ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилиши белгиланган. Булар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга оид материаллар тарқатилиб, видеоролик намойиш этилди.

 

Э.ЁДГОРОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.