Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
14.01.2017

НУРОНИЙЛАРНИНГ КЎНГЛИНИ КЎТАРИШ

ҳам фарз, ҳам қарздир

Президентимизнинг «Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони юртимизда яшаётган ҳар бир инсон қалбида меҳр-оқибат, инсонийлик туй­ғуларини янада кучайтирди.

Қариси бор уйнинг париси бор, деб бежиз айтилмаган. Кексалар яшайдиган уйда қувонч, файзу барака, оила аъзолари кўнглида хотиржамлик бўлади. Буви-боболарнинг дуолари юртимизга эзгулик таратади, панд-насиҳатлари бизни ҳамиша тўғри йўлга бошлаб туради. 

Давлатимиз томонидан кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш, ижтимоий муҳофаза қи­лиш борасида доимий равишда эътибор ва ғамхўр­лик кўрсатилиб келинмоқда. Хусусан, пенсия ва нафақалар миқдори муттасил ошиб бормоқда, кексаларнинг саломатлигини тиклаш учун давлат бюджетидан катта миқдорда маблағлар ажратилмоқда. Ушбу фармоннинг қабул қилиниши ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Фармонда ёлғиз кишилар ва эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Шунингдек, ёши улуғ инсонларга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг саломатлигини тиклаш ишларини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қайд этилди.

Демак, фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш, ҳар қайси кекса одамнинг юрагига етиб бориш, кўнглини кўтариш, шу билан бирга, уларнинг ҳаётини мазмунли қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар янада кучаяди.

Фармонда кексаларнинг ҳаёт даражасини ошириш, уларнинг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган. Кўриниб турибдики, кексаларимиз пенсияга чиққандан кейин ҳам жамият ҳаётида ўз хизматини аямайди, маслаҳатлари, ўгитлари билан эзгу ишларга бош-қош бўлади.

Аслида, кексаларни ҳар қанча эъзозласак кам. Ота-онага ғамхўрлик қилиб, кексайганида уларга суянч бўлган кишини ҳаёт ҳам муносиб тарз­да мукофотлайди. Ёши улуғларни ғанимат билиб, доимо кўнглини кўтаришимиз, улардан ўрганишимиз, дуоларини олишимиз керак.

Шунинг учун нуроний отахон-онахонларнинг соғ­лиғини тиклаш, турмуш шароитини яхшилаш, умуман, кекса кишиларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишда барчамиз фаол қатнашишимиз керак, деб ўйлайман.

 

Аксавли ТУМИШОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.



DB query error.
Please try later.