Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
14.01.2017

ОИЛАДА ЎҒИЛ ТУҒИЛСА,

Ватан ҳимоячиси яна биттага кўпайди, деб фахрланишади

Истиқлол йилларида янги қиёфага кириб, шаҳарча номини олган Варзикда йигирма бир минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Чуст туманининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудидаги ушбу шаҳарчада мингдан зиёд ҳарбийлар оиласи яшайди.

Шаҳарча фуқаролар йиғини масъул котиби Ёқубжон Шариповнинг айтишича, айни вақтда 600 нафардан зиёд варзикликлар мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилмоқда.

— Варзикда 6 маҳалла фуқаролар йиғини, 5 умумтаълим мактаби, битта академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ҳамда спорт мажмуаси бор, — дейди у. — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий оилалар вакиллари ҳамда ҳарбий қисм­лардаги аскар ва зобитлар иштирокида байрам учрашувлари, турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этаяпмиз.

Ана шундай тадбирлардан бирида иштирок этган Мукаррам Умарова укалари — полковник Шуҳратжон ва подполковник Шерзодбек ҳақида ҳикоя қилиб берди.

— Жигарларим Ватан ҳимоя­си, элимиз осойишталиги, озод ва обод диёримиз сарҳадлари хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётганидан фахрланаман, — дейди у. — Тоғаларимга ҳавас қилган ўғлим Шавкат ҳарбий билим юртида ўқияпти.

Варзикликлар Ҳомидовлар оиласига ҳам ҳавас билан қарашади. Машраббой ака ва Сабоҳатхон опа 13-умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилади. Оиладаги олти фарзанднинг ҳаммаси олий маълумотли бўлди.

Гулрухсор ва Носиржон ота-она изидан бориб ўқитувчилик касбини танлашган. Фарҳоджон, Улуғбек, Осимжон, Насимжонлар ҳарбий соҳани эгаллаган. Айни пайтда улар республикамизнинг турли ҳудудларида хизмат қилмоқда.

— Ўғилларимиз ҳарбийлик касбини танлаганида ҳеч иккиланмай рози бўлганмиз, — дейди Машраббой ака. — Чунки мунтазам спорт билан шуғулланиб, тўгаракларда қатнашиб жисмонан чиниққан, мактабни аъло баҳоларга битирган ўғилларимдан кўнглим хотиржам эди. Ҳарбий хизматчиларга яратиб берилаётган шароит, эътибор ва ғамхўрликлардан кўнглимиз тўқ. Ҳарбий фарзандларимдан бирининг қизи пойтахтдаги олий ўқув юртининг рус тили ва адабиёти факультетини битираётган бўлса, яна бири АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги университетда ахборот технологиялари йўналишида таҳсил олмоқда.

Келинларим — Наимахон, Дилноза ва Севаралар — педагог, Нодирахон шифокор, Куёв болам Шамсиддин ҳам ҳарбий хизматчи.

— Байрам арафасида бизни алоҳида ҳурмат билан йўқловчилар кўп бўлади, — дейди ҳарбий хизматчиларнинг онаси Сабоҳат опа. — Чуст туман ҳокимлиги, ЎзХДП туман кенгаши, туман хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ва мактаб раҳбарларидан миннатдормиз.

— Тўрт нафар ўғлимиз ҳарбий соҳада хизмат қилади, — дейди Мастурахон Мутуллаева. — Сизга бир гапни айтайин. Варзикда ўғил туғилса, ҳарбийлар сафи яна биттага кўпайди, деб суюнчи олиш одатга айланиб кетган.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.