07.01.2017

МУРОЖААТГА ЎЗ ВАҚТИДА ЖАВОБ ҚАЙТАРИЛИШИ ШАРТ

Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассаса ва ташкилотларга ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Маълумки, ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати туради.

Фуқароларимиз ҳаёти давомида зарурат юзасидан турли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ёхуд мансабдор шахсларга мурожаат этади. Мурожаатни кўриб чиқиш давомида фуқароларнинг Ўзбекисон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш, уларни лозим даражада таъминламаслик ҳолатлари ҳам учраб туради.

Фуқаролик процессуал қонунчилигида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизми белгилаб қўйилган.

Давлат органлари ва бош­қа органлар, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан амалга оширилган ва пировард натижада фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига, фуқаро зиммасига бирорта ғайриқонуний мажбурият юклатилишига ёки унинг ноқонуний равишда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлари (қарорлари) судга шикоят қилинишига асос бўлади.

Фуқаро ўзининг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори органга, мансабдор шахсга мурожаат қилишга ҳақли.

Бўйсунув тартибидаги юқори орган ва мансабдор шахслар шикоятни бир ой муддат ичида кўриб чиқиши шарт. Агар фуқаронинг шикоятига рад жавоби берилса ёки у шикоят берган кунидан эътиборан бир ой ичида жавоб олмаса, судга мурожаат қилишга ҳақли.

Шикоят ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган фуқаро ёки унинг вакили, шунингдек, фуқаронинг илтимосига ­биноан тегишли равишда ­ваколат берилган жамоат бирлашмасининг, меҳнат жамоасининг вакили томонидан берилиши мумкин.

Фуқароларнинг аризалари, шикоятлари ҳамда мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтариш шарт ва зарурдир. Буни давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари асло ёдидан чиқармаслиги лозим.

 

Дилдора РАШИДОВА,

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси. 



DB query error.
Please try later.