Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
07.01.2017

ХАЛҚ РОЗИЛИГИ – ФАОЛИЯТИМИЗНИНГ БОШ МАҚСАДИ

Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаевнинг жойларда аҳоли билан мулоқот қилишга бағишланган учрашувларида бу фикр асосий хулоса сифатида билдирилмоқда.

Пахтачи туманида ўтказилган учрашувда тумандаги идоралар, корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, тадбиркорлар, фермерлар, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинди. Ҳар бир давлат идораси фуқароларимиз учун хизмат қилиши шартлиги аниқ белгилаб берилди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан Президент Виртуал қабулхонасига айлантирилди. Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этиладиган бўлди. Бу барча давлат идораларининг, раҳбарларнинг масъулиятини янада оширишни, халқ билан мулоқот қилиш ва ўз ­фаолиятидан уларни хабардор этишни тақозо этади.

2016 йилда виртуал қабулхонага Пахтачи туманидан 170 дан ортиқ мурожаат тушган. Умуман, йил давомида туман ҳокимлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 1055 мурожаати қабул қилинган. Айрим ҳолларда ушбу мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўйилган.

Мулоқот чоғида муро­жаатларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш юзасидан қонунчиликда белгиланган қоидалар эслатиб ўтилди.

— Янги йилдан бошлаб ҳокимлик ва давлат бошқаруви органлари ходимлари жойларга чиқиб, аҳоли билан бевосита мулоқот ўтказишга киришди, — дейди «Нуроний» жағмармаси Пахтачи тумани бўлими раиси М.Самандаров. — Айни пайт­да маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда шундай учрашувлар ўтказилмоқда. Банклар ходимлари хонадонма-хонадон юриб, аҳолини тадбиркорликка жалб этмоқда. Бу ишларга туманимиз нуронийлари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бугун вилоят ҳокими билан учрашувда ҳам пахтачиликлар кўп саволларига жавоб олди. Туманимизни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Учрашувда тадбиркор ва фермерлар, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар бир қатор таклиф, ташаббусларини билдириб, кўплаб саволларига вилоят ҳокими ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарларидан жавоб олди. Ўртага ташланган муаммо ва камчиликларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: