05.01.2017

МАВСУМ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Анъанага кўра, Ўзбекистон футбол федерациясида олий лига жамоалари раҳбарлари ҳамда мураббийлари иштирокида ўтган мавсум якуни муҳокама этилиб, янги мавсум учрашувларига қуръа ташланди.

— Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди, — деди Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магометов. — «Бунёдкор» ва «Насаф» футболчилари кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлди. «Андижон» вакиллари чемпионатни охирги ўринда якунлашди ва энди улар биринчи лигада ўйнайди. «Навбаҳор» жамоаси эса олий лигада ўрнини сақлаб қолиш учун «Норин» (Ҳаққулобод)ни енг­ди ва кучлилар сафида қолди.

Мавсумда жами 22 та гол муаллифи бўлган Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») олий лига тўпурари бўлди. 2016 йилги мавсумда дунёнинг ўн мамлакатидан 51 нафар легионер футболчи рўйхатдан ўтказилди. Йил бошида Тошкентда ўтган Ўзбекистон Суперкубоги баҳсида «Пахтакор» жамоасидан устун келган «Насаф» футболчилари ўз тарихида илк бор ғалаба қозонди. «Локомотив» жамоаси эса бу йил ҳам чемпион, ҳам мамлакат кубоги соҳибига айланди. Афсуски, томошабинларнинг стадионларга ташрифи ўтган йилгидан сезиларли даражада камайди.

Мазкур йиғилиш доирасида Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати олий лига учрашувларига қуръа ташланди. Мавсум баҳслари 4-5 март кунлари бошланади. Иккинчи тур учрашувлари эса 10-11 март кунлари ўтказилади.

 

1-ТУР, 4 — 5 МАРТ

«Машъал» (Муборак) — «Локомотив» (Тошкент)

«Металлург» (Бекобод) — «Динамо» (Самарқанд)

«Шўртан» (Ғузор) — «Нефтчи» (Фарғона)

«Пахтакор» (Тошкент) — «Қизилқум» (Навоий)

«Навбаҳор» (Наманган) — «Обод» (Тошкент)

«Қўқон-1912» (Қўқон) — «Насаф» (Қарши)

«Бухоро» (Бухоро) — «Олмалиқ» (Олмалиқ)

«Бунёдкор» (Тошкент) — «Сўғдиёна» (Жиззах)

 

2-ТУР, 10 — 11 МАРТ

«Машъал» — «Металлург»; «Локомотив» — «Сўғдиёна»

«Динамо» — «Шўртан»; «Нефтчи» — «Пахтакор»

«Қизилқум» — «Навбаҳор»; «Обод» — «Қўқон-1912»

«Насаф» — «Бухоро»; «Олмалиқ» — «Бунёдкор».

 

 

Эркин ХОЛБОБО,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.