05.01.2017

ЯНГИ СПОРТ КОШОНАЛАРИ

Янги йил арафасида Андижон шаҳрида 50 ўринли меҳмонхонага эга қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди. Замонавий талаблар асосида жиҳозланган мазкур спорт кошонаси Авазбек Ғофуров бошчилигидаги «Андижон тезкор қурилиш» МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этилди.

Мажмуанинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Шаҳрихон тумани марказидаги Намозгоҳ маҳалласида эса «Нодир ЛТД» МЧЖ томонидан сузиш ҳавзаси барпо қилинди. Замонавий меъморчилик ечимлари асосида қуриб битказилган иншоотда спортчи ва мураббийлар учун барча шароитлар муҳайё этилган.

2016 йил давомида Андижон вилоятида 18 спорт зали, 3 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилиб, ишга туширилди.

 

Аҳмадилло СОЛИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.