Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
05.01.2017

БАЙРАМ – ФАЙЗЛИ ДАСТУРХОН БИЛАН КЎРКАМ

Янги йил одатда оила, қариндош-уруғ, ёр-дўстлар даврасида кутиб олинади.

Эски йилни кузатиш ва янгисини кутиб олиш жараёни ўз-ўзидан ота-она ва фарзандлараро, қавм-қариндошлар, қўни-қўшнилараро тотувлик, меҳр-оқибат, иззат-ҳурмат ришталарини мустаҳкамлайдиган фарахли маросимга айланади.

Шунинг учун Янги йил арафасида байрам дастурхони ёзилмаган хонадон қолмайди. Кўнгли яқин инсонларни ўз атрофига жамлайдиган ушбу дастурхон турли-туман мева-чевалар, ширинликлар, қуюқ-суюқ таомлар, антиқа егуликлар, салатлар-у пишириқлар, сув ва шарбатлар билан безатилади.

Шу боисдан байрамга ҳафта-ўн кун қолганда барчамиз бозорларга, супер ва гипермаркетларга чопамиз. Дастурхон кўрки бўлмиш турфа хил ноз-неъматларни танлаб-танлаб харид қиламиз.

Бизнинг серқуёш диёримизда кўнгил тилаган мева-чевалару бош­қа егуликларни топиш ҳеч кимга қийинчилик туғдирмайди. Пештахталаридан йил ўн икки ой баҳор нафаси ва ёз таровати аримайдиган бозорларда юртимиз тупроғида унадиган турфа хил маҳсулотлар сероб ва арзонлиги билан катта-ю кичикни мамнун этади.

Айниқса, Янги йил арафасида ташкил этилаётган савдо ярмаркалари аҳоли барча табақаларининг мушкулини осон қилмоқда. Арзонлаштирилган нархларда, бунинг устига терминаллар орқали сотиладиган гўшт ва сут маҳсулотлари, олма, анор, нок, беҳи, қовун-тарвуз, писта, бодом, ёнғоқ ва бошқа сархил мевалар кўзни қувонтиради.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ўтган йили савдо ярмаркалари республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида декабрь ойининг дастлабки куниданоқ ташкил этилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги деҳ­қон бозорларидаги ярмаркалар «Ўзбек­озиқовқатхолдинг» компания­си, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг фермер хўжаликлари томонидан ташкил этилди ва турли-туман сара маҳсулотларнинг узлуксиз савдоси йўлга қўйилди.

Биргина «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясининг таркибига кирувчи 40 корхона пойтахтимиздаги 12 деҳқон бозоридаги савдо ярмаркаларида иштирок этди. Улар томонидан сут ва сут маҳсулотлари, гўшт, колбаса, консерва, турли хил шарбатлар ва қандолат маҳсулотлари, умуман, 120 хилдаги истеъмол товарлари харидорларга етказиб берилди.

Бошқача қилиб айтганда, барча шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган савдо ярмаркалари юртдошларимизнинг Янги йилни тўкин-сочинликда, фаровонликда кутиб олишларига хизмат қилиш билан биргаликда, ўзбек заминининг саховатини, диёримизда озиқ-ов­қат масаласи оқилона ҳал этилганини, шу билан биргаликда савдо маданияти ҳам тобора юксалаётганини намойиш этди.

 

Бахтиёр РИЗАЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: