Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
05.01.2017

2016 ЙИЛ МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

Азиз ШОҲАКИМОВ, Малер номидаги Халқаро дирижёрлар конкурси лауреати, 28 ёшда (Германиядан телефон орқали):

— 2016 йилда Рио-де Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари Австрия­нинг Зальцбург шаҳрида дирижёрлар ўртасида ўтказилган Халқаро конкурсда иштироким даврига тўғри келиб қолди. Спортчиларимиз олтин, кумуш, бронза медалларини қўлга киритиб, ғолиблар шоҳсупасида Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётган пайтда мен дунёнинг турли мамлакатларидан 90 дан кўп кучли дирижёрлар қатнашган уч босқичли Халқаро танловда биринчи ўринни олдим. Танловнинг иккинчи босқичида 9 киши қолган бўлсак, учинчи босқичда уч нафар энг яхши дирижёр танлаб олинди ва улар ичида мени мутлақ ғолибликка лойиқ кўришди.

Буларнинг ҳаммаси мустақиллигимиз туфайли, деб ўйлайман. Мен 13 ёшимда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрига бош дирижёрлик қилган бўлсам, кейинчалик Европанинг бир қатор мамлакатлари, Америкадаги энг машҳур симфоник оркестрларда дирижёрлик маҳоратимни оширдим. Ўтган мавсумда Гамбург, Монте-Карло филармонияси, Франк­фурт радиоси, немис филармонияси залида Берлиндан келган немис симфоник оркестрларига дирижёрлик қилдим.

Қайси мамлакатда бўлмайин, давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида гапириб беришдан эринмайман. Қолаверса, барча қўлга киритган ютуқларим илдизи ўзбек мумтоз мусиқасига бориб тақалишини тушунтираман.

Халқаро танловнинг учинчи босқичида Бетховеннинг «Еттинчи симфония» асарига дирижёрлик қилганимда, ҳакамлар ҳайъатининг фахрий президенти Пласидо Доминго, Линц и Базель оркестрларининг раҳбари, ҳайъат раиси Деннис Рассел Дэвис ва бош­қалар бир овоздан мени қўллашди. Ўзбекистондан эканимни эълон қилишганидан кейин айримлар мендан: «Ўзбекистон қандай юрт?» деб сўрашди. «Ўзбекистон — алломалар юрти, истеъдодли ёшлар мамлакати, дунёнинг жаннатмонанд макони!», деб жавоб бердим. Кейин шундай юртда туғилганимдан фахрландим, ғурурландим.

 

Дилдора ЖАМОЛОВА, В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицей директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими:

— 2016 йилда 72 нафар ўқувчимиз хал­қ­аро танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди. Лицейимизда таҳсил олган иқтидорли қизларимиздан Нодира Дадамуҳамедова 2009 йилда, Тамила Саримсоқова 2010 йилда, Азиза Ботирова 2016 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ деб топилди.

«Болалар — болажонларга» дастури доирасида Германия, Туркия, АҚШ, Франциядан келган санъаткорлар, Кореянинг Pushkin House ёшлар оркестрининг 36 нафар ёш истеъдодлари ва россиялик таниқли халқ артисти, дирижёр ва киноактёр Юрий Башмет Ўзбекистон санъат арбоби Ботир Расулов раҳбарлигидаги ўсмирлар симфоник оркестри билан биргаликда хайрия концертлари уюштиришди. Бир гуруҳ ўқувчиларимиз Грецияда концерт қўйишди. Ўзбекистон консуллиги таклифига кўра, Афинанинг катта концерт залида Ўзбекистон санъатини намойиш қилдик. Йиғилганлар концертимизни ўринларидан туриб, олқишлар билан томоша қилишди.

Бошланаётган 2017 йилда ўқувчиларимиз «Она юрт оҳанглари» халқаро мусиқа танловига тайёргарликни бошлади. «Ягонасан, муқаддас Ватан!», «Санъат ғунчалари» кўрик-танловлари, «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивали, «Наврўз садолари» миллий чолғу ансамбль ва оркестр­лар фестиваллари ҳам лицейимиз ўқувчилари орасидан янги истеъдод соҳибларини кашф этишига ишонаман.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Нуруллоҳ ДОСТОН ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.