Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
01.01.2017

ЮКСАК ПАРВОЗЛАР

Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рамзи туширилган замонавий са­молётлар жаҳоннинг ўнлаб мамлакатларига парвоз қилмоқда. Мамлакатимизнинг ҳаво дарвозалари эса кўплаб хорижий авиакомпаниялар самолётлари учун ҳамиша очиқ. Муҳим стратегик тармоқлардан бири бўлган Ўзбекистон фуқаро авиацияси тараққиёт йўлида тобора юксалмоқда.

— 2016 йилда миллий авиакомпаниямиз ҳаётида муҳим воқеалар кўп бўлди, — дейди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директорининг биринчи ўринбосари Акмал Акбаров. — Аввало, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида авиачипталарни бандлаш ва сотиб олиш бўйича онлайн хизмати жорий этилди. Пойтахтимиз аэропортида эса йўловчилар учун янги терминал қурилиши бўйича лойиҳани амалга оширишга киришилди. «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасида композит материалларни ремонт қилиш бўйича янги марказ очилди. «Тошкент» халқаро аэропортида юртдошларимиз ва хорижий меҳмонлар учун янада қулайлик яратувчи янги бизнес зали ишга туширилди.

Қувончлиси, миллий авиакомпаниямиз дун­ёдаги камдан-кам давлатлар авиаташувчилари қаторида биринчилардан бўлиб иккита энг замонавий «Boing 787 Dreamliner» са­молёти билан таъминланди. «Орзу лайнери» деб аталувчи машҳур янги авлод самолётлари олис халқаро йўналишларида узлуксиз парвозларни амалга ошириш имкониятини беради. Европа ва Осиё йўналишларида ушбу самолётларда парвоз этган йўловчилар миллий авиакомпаниямиз салоҳиятини, учувчиларимиз касб маҳоратини эътироф этишмоқда. Яқин орада ушбу «Орзу кемалари»да ўзбек учувчилари олис масофалардаги трансатлантик узлуксиз парвозларни ҳам амалга оширишга киришадилар. Бир сўз билан айтганда, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» қанотлари мус­таҳкамланиб, парвозлари янада юксалиб бормоқда.

 

Алишер РЎЗИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири. 


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: