Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
29.12.2016

ИККИ ОЙДА 78 УЙ ҚУРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қиш­лоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятининг Кармана туманида 2017-2021 йилларда 10 массивда жами 647 уй қурилиши режалаштирилган.

Шу асосда қисқа фурсатда «Лубатон» массивида 46 та 2 сотихли ҳамда 32 та икки қаватли уйлар қуриб битказилди. Ёнида тандирхона, болалар майдончаси барпо этилди. Йўллар асфальт қилиниб, табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви билан таъминланди. Кўчаларга чироқлар ўрнатилди. Бу ишларни амалга ошириш учун атиги 58 кун кифоя қилди. Бунёдкорлик ишларига 25 қурилиш ташкилоти жалб қилинди. Массив атрофи ободонлаштирилиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган.

Янги хонадонларга кўчиб ўтган ҳамюртларимизнинг қувончи чексиз.

— Икки нафар фарзандимиз бор, — дейди, Нигина Мирбобоева. — Шу пайтгача умумий ётоқхонада яшардик. Президентимизнинг фармони асосида қурилган уйларнинг бирига биз ҳам эга бўлганимиздан хурсандмиз. Бу уйлар шинамлиги, ҳаводорлиги, кенг ва ёруғлиги билан ҳам бизга маъ­қул бўлди. Уйга кўчиб ўтишимиз биланоқ тандирда нон пиширдим. Болаларимнинг шодлигини сўз билан таърифлаб бўлмайди. Мана шундай имконият яратиб берган давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мазкур массивда яна 56 икки-уч қаватли уйлар қурилиши бошлаб юборилган.

 

Илҳом САТТОРОВ

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: