Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
24.12.2016

ХАЛҚ АРДОҒИДА ЯШАШ – УЛУҒ БАХТ

Мамлакатимизда миллий маданиятимиз, санъатимиз ва ­оммавий ахборот воситаларини равнақ топтириш, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, янги ижодий марралар сари руҳлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳар йили мазкур соҳалар ходимлари Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланаётгани, халқаро ва мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган кўрик-танловлар ғолибига айланаётгани бу борадаги ишларнинг амалий намунасидир.

2016 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, дикторлик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Галина Мельниковага «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони берилди.

Галина Мельниковани табриклаш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситаларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар, олий ўқув юртларининг журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари, талабалар жам бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ­«Г.Мельниковага «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонини бериш тўғрисида»ги фармонини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов Галина Мельниковага Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони нишони ва гувоҳномасини тантанали равишда топширди.

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жам­ғармаси марказий кенгаши раиси Ш.Усмонов, Республика Байналмилал маданият маркази директори ўринбосари С.Миронов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сухандон Д.Умарова ва бошқалар мамлакатимизда инсон ва унинг меҳнати эъзозланиб, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, эзгу орзуларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Биринчи Президентимиз Ислом ­Каримов раҳнамолигида амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида элу юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатган фахрийларни қадрлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш каби азалий удумларимиз янгича мазмун билан бойиди.

Галина Мельникова — олий тоифали сухандон, телевидениеда 1956 йил 26 декабрдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Кўп йиллар давомида ­«Ахборот» информацион дастурида сухандонлик қилган, турли тантанали маросимларни олиб борган.

Ижодкорнинг олтмиш йиллик умри «зангори экран»даги фаолияти билан боғлиқ. У «Дўстлик», ­«Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳибаси, Халқаро «Олтин қалам» мукофоти совриндори.

— Табаррук ёшда яқинларинг эъзозида юриш бир неъмат бўлса, давлатимизнинг ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиш янада улкан бахт, — дейди ­Галина Мельникова. — Бундай эътибор ва эъзоз учун ­Президентимиздан ниҳоятда миннатдорман. Биз, фахрийлар доимо халқимизга, давлатимизга кераклигимизни ҳис қилиб, бошимиз осмонга етади. Тинч-осойишта, фаровон ўтаётган ҳар бир кунимизга шукроналар айтаман. Ёшларга ўтмиш хотираларим, ҳаёт тажрибам ҳақида сўзлаб, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш, давлатимиз томонидан яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлигини уқтираман. Бизга эҳтиром кўрсатган инсонларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилайман. Юртимиздаги тинчлик ва осойишталикка кўз тегмасин.

Санъаткорларнинг концерт дастури йиғилганларга хушнудлик бағишлади.

 

Дилшод КАРИМОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: