Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
17.12.2016

ОИЛА ВА САҲНАНИНГ МАШАҚҚАТЛИ ЙЎЛЛАРИНИ БИРГА БОСИБ ЎТИШМОҚДА

Алишер Навоий номидаги ­Наманган вилоят театрида бўлиб ўтган ижодий кечада театр актёрлари Авазбек Қодиров ҳамда ­Дилфуза Қодироваларнинг ўзига хос истеъдод қирралари, эътироф қилинди, олқишланди.

Тақдир туташтирган икки қалб, мана, 28 йилдирки, оила аталган муқаддас қўрғонга нур таратади, 30 йилдирки, Алишер Навоий номидаги вилоят драма ва комедия театрида биргаликда ижод қилишади.

Вилоят театри саҳнасида намойиш этилган ўнлаб асарлардаги бир қатор образлар Авазбек Қодиров истеъдоди ва маҳоратидан сайқалланган бўлса, «Кашмир қўшиғи»даги илк бош роли — Наргизадан тортиб, юқорида саналган спектакллардаги аёл образлари орқали эътироф қозонган актриса Дилфузахонимнинг маҳоратида истеъдод жилоси мужассам.

 Оилавий санъаткорлар миллий телерадиокомпаниянинг «Ўзбекистон» канали, «Наманган» телевидениеси орқали намойиш этилган «Меҳмонжонлардан ўргилай» каби кўплаб спектакль ҳамда кўрсатувларда иштирок этиб келишмоқда.

Ижодий кечада Авазбек ва Дилфузахоним ижросида «Баҳор шамоли», «Супер қайнона», «Тақдир эшиги» спектаклларидан парчалар, «Олтин замин» кулгихонасининг қатра хандалари, жонли қўшиқ ижролари барчада катта таассурот қолдирди.

Кечада сўзга чиққан вилоят театри директори Озода Усмонова, Ўзбекистон санъат арбоби ­Карим Йўлдошев ва бошқалар оилавий санъаткорларнинг ижодига юксак баҳо бердилар. Ижодий кеча йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: