Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
17.12.2016

«ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ»

Ўзбек миллий академик драма театрида Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан турли вазирликлар, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» анъанавий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг «Маънавият» нашриёти томонидан чоп этилган маънавий-маърифий мавзулардаги китоблар кўргазмаси билан бошланди. Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари вазифасини бажарувчи Нодир Қосимов, танлов ғолиблари — Тошкент ислом университети катта ўқитувчиси Саидафзал Саиджалолов, Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти профессори Раҳимбой Жуманиёзов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашдаги роли ҳақида фикр юритдилар.

Шундан сўнг кўрик-танлов ғолибларига Марказ томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо сов­ғалар топширилди.

— Бу тадбир Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 24 йиллиги арафасида, йил якунида ўтказилаётгани бежиз эмас, — дейди ­танлов ғолиби, Республика Маънавият тарғибот маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари ­Файзулла Зоҳидов. — Чунки бу ерда ҳамкасблар билан ўзаро тажриба алмашамиз, энг илғор ­таж­­­­ри­баларни ўрганамиз ва келгуси йилги маънавий-маърифий ишлар йўналишини белгилаб оламиз, дастурларни шакллантирамиз.

Биз жамоатчилик асосида тўртта йўналишда тарғибот ишларини йўлга қўйганмиз. Яқинда марказ ташаббуси билан ёш тарғиботчилар гуруҳи ташкил этилиб, унга «Камолот» ЁИҲ вилоят бўлими билан ҳамкорликда 40 нафарга яқин ёшларни жалб этдик. 176 нафар тарғиботчимиз бор, уларнинг энг фаоллари вилоят маънавият тарғибот Кенгаши қарори билан рағбатлантирилиб борилади.

Вилоят бўйича «Камолот» ЁИҲ шаҳар ва туман бўлимлари «Isuzu» автобуслари билан таъминланган бўлиб, энг чекка қишлоқларга бориб турли тадбирлар, қизиқарли учрашувлар ўтказиш имкониятига эгамиз. Бундан ташқари, 16 минг нусхада чоп этилаётган «Маънавият» номли газетамиз саҳифаларида ёшлар ҳаётига оид долзарб масалаларни ҳам ёритиб борамиз.

Тадбир якунида Ўзбек миллий академик драма театри санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган «Мирзо Улуғбек» спектакли намо­йиш этилди.

 

Нуруллоҳ ДОСТОН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: