Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
17.12.2016

ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИ ЙИҒИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда парламент комиссияси аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси раиси А.Саидов ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилининг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани жамиятимизда демократик ислоҳотларни янада ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва ролини юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Консти­туция­си ва икки юздан ортиқ қонун ҳужжатлари бу борадаги тадбирларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Бугунги кунда мамлакатимизда ўн мингдан ортиқ фуқаронинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 1,4 мингга яқин оммавий ахборот воситаси, саккиз ярим мингдан кўпроқ нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятимизнинг турли соҳаларида самарали фаолият юритаётир.

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва фонд маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси томонидан 2008-2016 йилларда фуқаролик жамияти институтлари, ННТлар ва ОАВларнинг фаолиятини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 58,8 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Бундай чора-тадбирлар натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳудудлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг фаоллиги йилдан-йилга ошмоқда. Жорий йилда ҳам бу йўналишда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорликда икки юздан кўпроқ лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Давлат ижтимоий буюртма ва грант лойиҳалари натижаларини мониторинг қилиш ва янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда шу мақсадда қўшимча танловлар эълон қилиниб, жамоат ташкилотларининг қирқдан зиёд лойиҳаларини молиялаштиришга давлат гранти шаклида бир миллиард сўм йўналтирилди. Жамоат ташкилотлари ушбу лойиҳалар доирасида аҳоли ўртасида кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий, тиббий-экологик, маънавий-маърифий, оилавий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу маҳаллаларда ҳамжиҳатлик муҳитини кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётир.

Йиғилишда Парламент комиссияси ва Жамоат фондининг янги таҳрирдаги низомларини тасдиқлаш тўғрисида, жа­мият ҳаётидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий масалаларни ҳал этишда ижтимоий шерикчиликни мустаҳкамлаш, давлат ижтимоий буюртмаси ва давлат грантлари ажратиш бўйича қўшимча танловларнинг якунлари ва бош­қа масалаларга оид маърузалар тингланди ва истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Б.ХИДИРОВА,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: