Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
17.12.2016

САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР

Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

муҳтарам Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига ўзимнинг энг қизғин табрикларим ва эзгу тилакларимни йўллаш мени чексиз қувонтиради.

Сиз Жаноби Олийларига ушбу масъулиятли лавозимда улкан муваффақиятлар, ўзбек халқига хайру-барокатлар ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлидаги ўзаро ҳамкорлигимизга доимий равнақ ва тараққиёт тилаб қоламан.

Юксак ва самимий эҳтиром билан,

Халифа бин Зоид Ол НАҲАЁН,

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганингиз билан табриклаймиз.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг муҳим мамлакатидир ва илгари сурилаётган ислоҳотлар Сизнинг давлатингиз ва бутун минтақа учун катта аҳамиятга эга. Европа Иттифоқи бу ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрдир.

Сиз билан тез орада учрашишга ҳамда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янада мус­таҳкамлаш борасида келгуси йилларда ҳамкорлик қилишга умид билдирамиз.

Сизга масъулиятли ва муҳим вазифангизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Самимият билан,

Европа Кенгаши номидан

Доналд ТУСК

Европа Комиссияси номидан

Жан-Клод ЮНКЕР

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришганингиз билан самимий табриклайман ва ушбу масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

Халқингизга тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилайман.

ФИЛИПП,

Бельгияликлар Қироли

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришганингиз билан Сиз, жаноб Президентга ўзимнинг самимий табригимни йўллайман ва масъулиятли олий вазифангизни бажаришда улкан муваффақиятлар тилайман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

Саули НИЙНИСТЁ,

Финляндия Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман, Ўзбекистон Республикаси ва халқига энг эзгу истакларимни йўллайман.

Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон ва унинг халқи янада гуллаб-яшнашига ишонаман.

Сизга жамият ва иқтисодиётда ислоҳотларни амалга оширишда муваффақиятлар тилайман. Сиз бошлаган ташаббуслар бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва фаровонликка ижобий таъсир кўрсатишига аминман.

Сизни ишонтириб айтаманки, Эстония Ўзбекистон билан мамлакатларимиз тараққиёти учун яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

Керсти КАЛЬЮЛАЙД,

Эстония Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин дилдан самимий табриклайман.

Ўзбекистон халқи Сизга юксак ишонч билдириб, мамлакатда барқарорлик, тинчлик ва тараққиёт давом этиши учун ўз танловини амалга оширди. Сизнинг фаолиятингиз самарасида Ўзбекистон янада юксак марраларни забт этишига ишончим комил.

Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик муносабатлари халқларимиз фаровонлиги йўлида янада ривожланишига ишонаман.

Жаноб Президент, Сизни яна бир бор муборакбод этиш ва давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга муваффақиятлар тилашга рухсат бергайсиз.

Ҳурмат билан,

Гиоргий МАРГВЕЛАШВИЛИ,

Грузия Президенти

 

Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган:

Канада генерал-губернатори — Дэвид Жонстон

Бирлашган Араб Амирликлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди — Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби — Рашид Алимов

Энергетика Хартияси Бош котиби — Урбан Руснак

БМТ Бош котиби махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари — Петко Драганов

Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили — Томас Кунце

Ислом тарихи, санъати ва маданияти илмий-тадқиқот маркази Бош директори — доктор Халит Эрен

Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси — Кэролин Лэмм

Америка — Ўзбекистон савдо палатаси президенти — Стивен Надерни

«Женерал Моторс интернэшнл» компанияси президенти — Стефан Якоби

Ўзбекистон — Швейцария Савдо-саноат палатаси вице-президенти — Хайнц Висслинг

«Шиндонг Ресорсез» компанияси президенти — Ким Ёнг Гу

«Мицубиши Корпорейшн» катта корпоратив маслаҳатчиси, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Япония — Ўзбекистон қўмитаси раиси — Микио Сасаки.

 

Қутловлар келиши давом этмоқда.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: