13.12.2016

САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Сирдарёда мактабгача таълим муассасаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида «Спорт — саломатлик гарови» шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 200 га яқин иштирокчи спортнинг волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича ўзаро баҳс­лашди.

— Бундай спорт тадбирлари ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга, иш самарадорлигини ошириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилмоқда, — дейди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ҳайдарова.

Волейбол бўйича Мирзаобод тумандаги 14-мактабгача таълим муассасаси жамоаси, шахмат беллашувида 5-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси
Саида Фозилова, шашка бўйича 3-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Шоира Шерқулова биринчи ўринни эгаллади.

 

А.ҚАЮМОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.