Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
13.12.2016

ПАРТИЯМИЗ ГУРУҲИ

Фарғона шаҳрида аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш масаласини сессияга киритди

Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар кенгаши бу галги йиғилишига партия фаоллари, электорат вакилларидан ташқари маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тиббиёт соҳаси мутахассисларини ҳам таклиф этган эди. Партия ташкилоти етакчиси Алишер Умаров йиғилганларни кенгашнинг Жамоатчилик қабулхонасига тушган мурожаатлар билан таништирди.

— Импорт бўйича келтириладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари товар етказиб беришда қатнашувчиларнинг сонидан қатъи назар, сотиб олиш қийматининг (базавий нархининг) 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда улгуржи-чакана савдо устамаси қўлланган ҳолда сотилади. Маҳаллий дори воситалари нарх­лари бўйича ҳам аниқ меъёрлар белгиланишига қарамасдан, дорихона муассасаларида дори-дармонлар нархларини асоссиз равишда ошириб юбориш ҳолатлари учрамоқда, — деди у ўз сўзида. — Бундай ҳолатларга жим қараб туролмаймиз. Мен партия фаоллари ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи тузиб, масалани тубдан ўрганиб чиқишни таклиф этаман.

Йиғилишда сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, «Фарғонаазот» корхонаси маркетинг бўлими бошлиғи Дониёр Тошматов, Урология маркази бош врачи ўринбосари, БПТ раиси Каримжон Зокиров, 30-мактаб директори Садбар Маҳмудова бу таклифни қувватлашди.

Шу ернинг ўзида ишчи гуруҳи тузилди. Унинг аъзолари Фарғона шаҳридаги дорихоналар фаолиятини ўрганишга киришди.

Муаммонинг илдизи анчайин чуқур экан. Божхона, солиқ, ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо, экспертиза идораларидан ҳам мутахассислар зарур бўлди. Ишчи гуруҳи таркиби кенгайтирилди. Назорат-таҳлил давомида айрим дорихоналарда дори-дармон экспертизаси, харид ҳужжатлари бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлар борлиги маълум бўлди.

Дорихоналарда дори-дармон воситаларининг нархлари сунъий равишда ошириб сотилмоқда. Масалан, «Ировир-С», «Ларинден 15», «VITRUM пренатал С WE 248» дори воситалари 35 фоиздан 43 фоизгача устама нарх­ларда сотилаётгани аниқланди. Ишчи гуруҳини таажжубга солгани — бу дорихоналар мутасаддилари дори-дармон воситаларига асоссиз қиммат нархлар қўйилишининг сабабларини изоҳлаб беришолмади.

Мониторинг натижасида айрим дорихона эгалари сотилаётган дори-дармонларнинг кирим ҳужжатлари, тегишли мувофиқлик сертификатларини тақдим эта олишмади. Бундан ташқари, бир номдаги дори воситаси турли дорихоналарда турлича нархларда сотилаётган ҳолатлар ҳам кузатилди.

Маълумки, Республикада дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига кўра, чекланган чакана нархларда сотиладиган ва барча дорихона муассасаларида мавжудлиги мажбурий бўлган энг зарур дори-дармонлар рўйхати тасдиқланган. Шунга қарамай, кўплаб дорихоналарда бу қоидага амал қилинаётгани йўқ.

Дори воситаларининг шифокор тавсияси билан сотилиши бўйича белгиланган тартибга ҳам қатъий риоя этилмаётган ҳоллар учради. Ўрганиш жараёнида бошқа камчиликлар ҳам аниқланган.

Фарғона шаҳар Кенгаши ташаббуси асосида тузилган ишчи гуруҳи тақдим этган ўрганиш натижалари бу борада анча муаммолар борлигини кўрсатди. Партия гуруҳидаги муҳокамадан сўнг масалани халқ депутатлари Фар­ғона шаҳар Кенгаши сессиясига олиб чиқиш таклифи қўллаб-қувватланди.

— Бу галги сессия жуда қизғин мунозаралар билан ўтди, — дейди Фарғона шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Аҳмаджон Абдуллаев. — Сессияда депутатлардан ташқари тиббиёт, дори-дармон таъминоти ва савдосига дахлдор барча ташкилот ҳамда фуқаролик институтлари вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистон ХДП гуруҳи томонидан киритилган «Фарғона шаҳрида Ўзбекис­тон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан мониторинг натижалари ҳақида»ги масала бўйича якуний қарор қабул қилинди. Вазиятни тубдан ўзгартириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

— Сессия қарори ижросини партиямиз гуруҳи назоратга олиши ҳақидаги таклифимиз ҳам қабул қилинди. Аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш, савдо қоидаларига қатъий риоя этилиши электорат ман­фаатлари ҳимоясида муҳим ўрин тутади, — дейди Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар кенгаши раиси Алишер Умаров.

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири. 



DB query error.
Please try later.