Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
10.12.2016

ОММАВИЙ ЮГУРИШ МУСОБАҚАСИДА

тўққиз юз нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди

Денов спорт ва педагогика коллежида минг нафардан ортиқ ўқувчи тўртта таълим йўналиши бўйича таҳсил олмоқ­да.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан мазкур коллежда «Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!» шиори остида оммавий югуриш мусобақалари ташкил қилинди. Унда тумандаги 15 касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларнинг 900 нафардан ортиқ ўқувчиси қатнашди.

— Биз — тинчлик тарафдоримиз, — дейди Денов спорт ва педагогика коллежи ўқувчиси Абдумажид Сайфуллаев. — Ҳар қандай кўринишдаги тажовуз ва иллатларга қаршимиз. Жаннатмонанд юртимизнинг осмони мусаффо, мустақиллиги мангу бўлсин. Мусобақа барчада катта таассурот қолдирди. Ғолибликни қўлга киритганимдан хурсандман.

 — Конституция ҳар бир миллатнинг, ҳар бир мамлакатнинг бугуни ва эртасини белгиловчи муҳим ҳужжатдир, — дея давом этади Денов хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Давронбек Ўринов. — Биз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосимиз. Бу қалбимизда фахр ва ифтихор ҳиссини уй­ғотади.

 Мусобақалар якунида ғолиблар аниқланиб, уларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

 «Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.