Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
10.12.2016

«ДУНЁНИНГ ҲЕЧ ҚАЙСИ ДАВЛАТИДА БУНДАЙ ТАЖРИБАНИ КЎРМАГАНМАН»

Президент сайловида ҳамюрт­ларимизнинг фаоллик ҳамда уюшқоқлик билан иштирок этиши хорижлик кузатувчилар ҳамда журналистларни лол қолдирди. Ҳамкасбларимизнинг овоз бериш жараёнлари ҳақидаги таассуротлари, оммавий ахборот воситалари учун яратилган шароитларга билдирган муносабатлари фикримизнинг далилидир.

Юзлаб хорижлик журналистларни бир жойга жамлаган Пресс клубда покистонлик ҳамкасбларимизни ҳам учратдик. Покистондаги «Election Times» газетаси Бош муҳаррири Сафеер Ҳусейн Шаҳ сайлов ҳамда у билан боғлиқ жараёнлар ҳақида илиқ фикр билдирди.

— Сайлов жараёнида эътиборингизни тортган энг муҳим жиҳатлар ҳақида тўхталсангиз.

— Аввало, барчангизни муваф­фақият­ли ўтган сайлов ва унинг натижалари билан табриклайман, — деди суҳбатдошимиз. — Дўст Ўзбекистон хал­қига ҳурматим чексиз. Шуни ишонч билан айта оламанки, бутун дунё ўзбекис­тонликларнинг бирдамлиги, жасорати ва қудратига яна бир карра тан бермоқда. Чунки ўзининг Биринчи Президентидан айрилган халқ 90 кун ичида сайлов ўтказиши керак эди ва юртингиз аҳли бу вазифани уюшқоқлик ҳамда фаоллик билан юқори савияда амалга ошира олди.

Бу гал Тошкентга келиб, юртингиз ҳақида эски тасаввур билан юрганимни англадим. Айниқса, Пресс клуб фао­лиятини аъло даражада, деб баҳолайман. Халқаро журналистлар ҳамда ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан елкама-елка туриб, қизғин жараёнларни ёритиб борганимиздан мамнунман. Пресс клубда барчамизга жуда ҳам қулай шароит яратиб берилди. Эркин ижод қилдик. Дунё аҳли Ўзбекистондаги сайлов билан боғлиқ жараёнлар ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумотларга эга бўлди, деб ишонаман.

— Сайлов участкаларида бўлдингиз, овоз бериш жараёнларини кузатдингиз. Қандай хулосага келдингиз?

— Сайловгача ҳамда сайлов куни 15 дан ортиқ сайлов участкасига бордик. Уларнинг ҳеч бирида қонунга зид ҳолатларга йўл қўйилмаганига шахсан гувоҳ бўлдим.

Яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлашни истардим: юртингизда хотин-қизлар ва ёшлар сиёсий жараёнларда фаол иштирок этмоқда. Кўплаб хорижий давлатларда бўлиб ўтган сайловлар иштирокчиси сифатида аниқ айта оламан, бошқа бирор давлатда ёшлар ва аёлларнинг бундай фаоллиги кузатилмайди.

Юқорида айтиб ўтганимдек, мен бу ерда гувоҳ бўлган анъаналарни бошқа мамлакатда учратмаганман. Ана шундай ҳайратларимдан яна бирига сабаб бўлган жиҳат ҳар бир сайловчи учун алоҳида таклифномаларнинг тарқатилишидир. Уларда овоз бериш жойи, яъни сайлов участкасининг манзили аниқ кўрсатилган. Шунингдек, маълумот олиш учун 24 соат давомида ишлаб турган телефон рақамлари ҳамда бошқа зарур ахборотлар ҳам ўрин олган.

Энг муҳими, фуқароларнинг деярли барчаси сайловда иштирок этди. Муваффақиятли ўтказилган сайлов ҳамда янги давлат раҳбари билан халқингизни муборакбод этаман.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА суҳбатлашди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: