Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
08.12.2016

ФИДОКОРОНА МЕҲНАТЛАРНИНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФИ

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қудратли давлат асосчиси, тинчлик, бунёдкорлик, барқарорлик ва фаровонлик ҳомийси, илм-фан, таълим, санъат, маънавият ва маърифат ривожига кенг йўл очган буюк давлат арбоби сифатида инсоният тарихида мангу қолади.

Мамлакатимизда мустақил тараққиёт даврининг янги бос­қичи бошланаётган шу кунларда халқимиз бу ҳақиқатни такрор ва такрор қалбидан ўтказмоқда.

Бу жиҳатлар Ўзбек Миллий академик драма театрида фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳаларда меҳнат қилаётган юртдошларимиздан бир гуруҳига давлатимизнинг юксак мукофотларини топширишга бағишлаб ўтказилган тадбирда яна бир карра ўз исботини топди.

Тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов халқимиз маънавиятини юксалтириш, миллий анъаналаримиз бардавомлигини таъминлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онг-шуурини ҳаёт тарзимизга ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш, бу эзгу йўлда хизмат қилаётган инсонларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга улкан эътибор қаратгани, бу улуғ ишлар бундан кейин ҳам катта ғайрат-шижоат билан изчил давом эттирилиши таъкидланди. Зеро, 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқимиз Биринчи Президентимиз илгари сурган ғояларга содиқлигини, ўзаро аҳил, ҳамжиҳатлигини, улуғ мақсадлар йўлида якдил ҳаракат қилишини ва улкан натижаларга эриша олишини яна бир бор намоён қилди.

— Мустақиллик арафасида ўзбек театрининг мавжуд салоҳиятини йўқотиб қўйиш хавфи юзага келган эди. Шунда давлатимиз театр санъатига алоҳида эътибор қаратди. Янги театрлар ташкил этилди, санъат даргоҳларининг бинолари тубдан таъмирланди, санъаткорлар меҳнати қадр топди, — дейди Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Зуҳра Ашурова. — Бу эътибор ва ғамхўрликка жавобан замон руҳидаги асарлар яратиш театр санъаткорларининг бурчидир.

— Бу йил Рио Олимпиадасида боксчиларимиз 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, Куба, АҚШ, Буюк Британия, Россия каби бокс энг ривожланган давлат спортчиларини ортда қолдириб, дунёда биринчи ўринни эгаллагани халқимизга ғурур, эртанги кунга мустаҳкам ишонч бағишлади, — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов. — Бугун давлатимизнинг ушбу юксак мукофотини қўлимга оларканман, эзгу бир ниятимни айтай: мамлакатимизда спорт ривожи, ёш авлоднинг ўз истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун бундан кейин янада кенг шароит ва имкониятлар яратилади. Насиб қилса, тўрт йилдан сўнг Токио Олимпиадасида ҳам Ватанимиз байроғини баланд кўтарганча ўзбек спортчилари куч-қудратга эга эканини жаҳонга яна бир карра исботлаб бермоқчимиз.

Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ва Ўзбекис­тон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов топширди.

 

У.ЁҚУБОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: