Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
06.12.2016

«ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЁРИТИШ УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТ МЕНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ»

Сайлов жараёнларини кенг ва тезкорлик билан ёритиш учун юртимизда биринчи марта «Press klub: Saylov.uz — 2016» ташкил қилинганидан хабарингиз бор, албатта. Бу ерда эрталабдан кечгача иш қайнайди, журналистлар тиним билмайди. Кеча эрталаб «Россия-24» ва «Россия-1» телеканалларининг махсус мухбири Роберт Францев эфирга тўғридан-тўғри репортаж узатаётганининг устидан чиқдик.

Ундан интервью олиш учун бироз кутиб турдик.

— Ўзбекистонга иккинчи марта келишим, — деди суҳбатдошимиз сўзининг аввалида. — Биринчиси, яқинда бўлиб ўтган «Полиз маҳсулотлари» халқаро ярмаркасига тасвирга олиш гуруҳимиз билан бирга келган эдик. Ўшанда Тошкент билан яқиндан танишиш имконига эга бўлганмиз. Меҳмондўст халқи, замонавий шаҳарлари, кенг ва равон кўчаларига эга бундай мафтункор диёрга яна бир марта келишни кўнглимизга тугиб кетгандик. Ниятимиз холис экан, мана, яна гўзал Тошкентдамиз.

— Ўзбекистондаги сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик?

— Албатта, сайлов жараёнларида илк марта иштирок этяпмиз. Биз, Россия журналистлари гуруҳи 24 нафардан иборатмиз. Бир ҳафта давомида сайлов билан боғлиқ жараёнларни мунтазам ёритиб бордик. Шу билан бирга, юртингиз ҳаёти, унинг оддий одамлари ҳақидаги бир қанча лавҳа ва репортажлар тайёрлаб, «Россия-24» ҳамда «Россия-1» каналларида намойиш этишга эришдик.

Сайлов куни биз кўрдик, сайловчиларнинг 90 фоизга яқини овоз берди. Бу кўрсаткич Россия ва европалик томошабинларга, фуқароларга ғайритабиий туюлиши мумкин. Чунки биз бундай юқори натижаларга кўникмаганмиз. Сайлов жараёнларининг юксак савияда ва кўтаринкилик билан ўтганига шахсан гувоҳ бўлдик. Эрталаб соат 6 дан бошлаб одамлар сайлов участкаларига ўз хоҳишлари билан, фарзандларини етаклаганча келишлари уларда
Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси нақадар юксаклигини кўрсатди. Бу сайлов қаердадир Гамбург, Париж ёки бошқа жойда бўлганда якшанба куни шунча одамнинг фаоллигини тасаввур қилишнинг ўзи қийин.

Бунинг биринчи сабаби анъана бўлса, иккинчиси, халқаро кузатувчилар ҳамда экспертлар эътироф этганидек, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларининг юқори даражада олиб борилганида, деб биламан. Сайловчиларга овоз бериш жараёни, тартиби ва манзиллари ҳақида узлуксиз, батафсил маълумотларни етказиб бориш бўйича Марказий сайлов комиссияси ҳамда журналистларнинг меҳнатлари таҳсинга сазовордир.

Шунингдек, сайлов участкаларида яратилган шароитларга ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Имконияти чекланган фуқаролар учун алоҳида қулайликлар, она ва бола хонаси, дам олиш хоналарининг ҳозирлангани тайёргарлик юксак ташкил қилинганини англатади. Бу эса сайловчиларнинг ўз фуқаролик бурчларини сидқидилдан бажаришига туртки бўлди, деб ҳисоблайман.

— Сайлов кампанияси ҳамда овоз бериш жараёнларини ёритиш юзасидан нима дея оласиз?

— Айтиш керакки, энг катта кучимизни сайлов кунига асрадик. Чунки Президент сайлови ҳар бир давлат учун энг муҳим сиёсий воқеа саналади. Шунинг учун 4 декабрь куни «Россия-24» каналида ҳар икки соатда сайлов участкаларидан репортажлар бериб бордик. «Россия-1» каналида тўғридан-тўғри эфир орқали овоз бериш жараёнини батафсил ёритиб бордик. Имкон қадар мамлакатингиз учун муҳим бўлган сиёсий воқеани россиялик томошабинларга узлуксиз равишда етказишга ҳаракат қилдик.

Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга ва Пресс клуб фаолиятини юқори даражада ташкил қилган ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Биз бошқа кўплаб давлатларда, хусусан, Марказий Осиё ҳамда Европада парламент ва президентлик сайловларида иштирок этганмиз. Ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистонда журналистлар учун яратилган шароит ва имкониятларни бошқа ҳеч қаерда кўрмаганмиз. Пресс клуб юқори тезликдаги интернет тармоғи, замонавий техникалар билан таъминлангани бизга максимал даражада қулайлик яратди, ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан бирга кенг кўламли ва самарали иш олиб боришга эришдик.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА

суҳбатлашди.

 


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: