Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
06.12.2016

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

Президент сайловининг дастлабки натижалари бўйича баёнот берди

5 декабрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ўзбекистон Респуб­лика­си Президент­и сайловининг дастлабки натижаларига бағишлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказ­ди.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Хатамжон Кетмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг иштироки бўйича баёнот берди.

— Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди, — деди партия етакчиси. — Барчамиз гувоҳи бўлдикки, мазкур сайлов миллий қонунчилигимиз ва халқаро меъёрларга мос тарз­да, шунингдек, юқори даражада уюшқоқлик ва якдиллик билан ўтказилди.

Сайловда умумий сайловчиларнинг 87,73 фоизи иштирок этгани халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти, давлат ва жамият тақдирига дахлдорлик туйғуси юксалиб бораётганлигини кўрсатади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловнинг барча босқичларида сиё­сий партияларга берилган ҳуқуқ ва ваколатлар ҳамда яратилган шарт-шароитлардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилди.

Энг муҳими, ушбу сиёсий жараёнда партия кучли ижтимоий сиёсат юритиш, аҳолининг давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишни бош мақсад сифатида белгилаб, барча имкониятларини ишга солган ҳолда иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартиришлар, Марказий сайлов комиссиясининг сайлов жараёнларини тартибга солувчи Низом ва йўриқномаларининг янада такомиллаштирилгани мазкур сайловнинг олдинги сайлов кампанияларига кўра қизғин, баҳс-мунозарага бой ҳамда янада юқори даражада ўтказилишига асос бўлди, — деди Хатамжон Кетмонов. — Бўлиб ўтган сайлов миллий қонунчилигимиз ва халқаро меъёрларга мос тарзда ўтганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Сайлов кампаниясининг барча босқичларида, жумладан, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, оммавий ахборот ҳамда ташқи реклама воситаларидан фойдаланиш, умуман, барча ташвиқот жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Президент­лигига номзодларга тенг имкониятлар яратишга доир тамойилга қатъий риоя қилинди.

Хусусан, сайлов кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида партиянинг Марказий Кенгаши ҳузурида Марказий сайлов штаби, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳузурида эса ҳудудий штаблар ташкил этилди. Мазкур штаблар зиммасига партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши билан боғлиқ барча ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди. 10 мингдан ортиқ партия фаоллари штаблар таркибига жалб қилинди.

Партиядан кўрсатилган номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам бериш, тарғибот ишларини ташкил этиш мақсадида 15 нафар ишончли вакил танлаб олинди.

Қонунда белгиланган тартибда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, республика, маҳаллий теле ва радиоканаллар ҳамда нодавлат нотижорат теле ва радиоканалларда партиядан кўрсатилган номзод дастурининг тарғиботига қаратилган 4580 дан ортиқ кўрсатув ва роликлар, учрашувлардан репортажлар, ток-шоу ва дебатлар эфирга узатилди. Босма оммавий ахборот воситаларида 375 дан ортиқ тарғибот материаллари чоп этилди, 600 дан ортиқ материаллар интернет сайтларига жойлаштирилди.

Партия ўз сайловолди ташвиқотини турли усул ва воситалар орқали амалга оширишга ҳаракат қилди. Жумладан, тарғибот ишлари оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоғида дебатлар, мунозаралар, матбуот анжуманлари, интервью, чиқишлар, ташвиқот роликлари ҳамда реклама материалларини жойлаштириш ва бошқа шаклларда амалга оширилди.

Шулар орқали партия дас­турий мақсадларини аҳолининг кенг қатламларига етказишга эришилди. Бир сўз билан айтганда, ушбу сиёсий жараёнда Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайлов қонунчилигига мувофиқ амалга оширган саъй-ҳаракатлари, муҳим ижтимоий ғоялари билан фуқаролар ишончини қозонди.

Сайловчилар билан учрашувлар видеоконференц­алоқа шаклида ўтказилганлиги барча ҳудудлардаги сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришиш имконини берди.

Партия етакчиси, шунингдек, давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда катта ёрдам кўрсатганини эътироф этди.

Номзод томонидан сайлов­олди ташвиқоти жараёнида 14 та сайлов округида 45 мингга яқин сайловчи билан учрашувлар ўтказилди. Бундан ташқари, номзоднинг ишончли вакиллари жойларда сайловчилар билан 200 га яқин учрашув ўтказди, мазкур тадбирларда 39 минг нафардан ортиқ сайловчи иштирок этди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сайловни, жумладан, сайловда овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларини партиядан тайинланган 9300 дан ортиқ кузатувчи назорат қилиб борди. Бунда қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмади.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда сайлов жараёни очиқлик, ошкоралик каби демократик тамойиллар асосида ўтганлиги, халқимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги юксалиб, одамларда юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси кучаяётганлигини кўрсатди. Партия­нинг ушбу сиёсий жараёндаги иштироки келажакдаги фаолиятимиз учун муҳим ва масъулиятли босқич бўлиб қолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, сайловда 669 минг 187 нафар сайловчи ёки овоз берган сайловчиларнинг 3,73 фоизи Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган Хатамжон Кетмонов номзодини ёқлаб чиқди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган сайлов натижаларини тан олади.

— Албатта, биз сайлов натижаларини халқимизнинг хоҳиш-иродаси, деб қабул қиламиз ва унга ҳурмат билан қараймиз, — деб алоҳида таъкидлади Хатамжон Кетмонов. — Шу билан бирга, ўз ғояларимиз асосида танлаган йўлимиз — кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, бу борадаги вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ қилиш позициямизда қоламиз.

Сайловда ғолиб бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мирзиёев Шавкат Миромоновични табриклаймиз ҳамда у кишига юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлидаги фаолиятида муваффақият тилаймиз.

Партия раҳбари сайловда партия ғояларини қўллаб-қувватлаб овоз берган барча сайловчиларга, тарафдорларга миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, брифингда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз ғояларига содиқлиги, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари сафарбар қилиниши эътироф этилди.

 

Тўлқин ТЎРАХОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: