Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
05.12.2016

106 ЁШЛИ БАДАЛ БОБО БАРЧАГА ЎРНАК БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида юз ва юз ёшдан ошган табаррук инсонлар ҳам овоз бермоқда. 

Сурхондарё вилоятида 120 нафарга яқин юз ёшдан ошган отахон ва онахон истиқомат қилади. Шулардан бири Бадал бобо Хуррамов Музработ туманидаги Сополлитепа маҳалласида яшайди. Отахон 51 йил оддий деҳқон бўлиб ишлади, трактор ҳайдади. Уруш йиллари фронт ортида меҳнат қилди. Музработ туманини боғу бўстонга айлантиришга муносиб ҳисса қўшди. 

Турмуш ўртоғи Норхол момо билан 9 фарзандни тарбиялаб, вояга етказди. 50 га яқин невара, ўндан ортиқ чеваранинг суюкли бобосига айланди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил 25 августдаги фармонига мувофиқ, Бадал бобо “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. 

Айни пайтда 106 ёшни қарши олган Бадал бобо бардам, хотираси мустаҳкам, фикри теран. Тумандаги 155-сайлов участкасига келиб, ўзи танлаган номзодга овоз берди. 

– Мен кўрган сайловларнинг саноғи йўқ, – дейди отахон. – Лекин у пайтларда сайласанг ҳам сайлайсан, сайламасанг ҳам сайлайсан, дегандай битта номзод кўрсатиларди. Хўп замонлар экан-да, биров нега бундай, сайлов бўлса бир неча номзод орасидан танлаш керак эмасми, демаган. Деёлмаган. Сайлов деганлари шу бўлса керак, деб кетаверганмиз. Энди бари ўзгарди. Бир неча номзод. Таржимаи ҳоли, дастури билан таниш-да, ўзинг маъқул, деб билганингга овоз бер! Мана, сайлов қандай бўлар экан. Бунинг устига сайловчилар учун яратилган шароитлар-чи?! Таклифнома беришга келишганида комиссия аъзолари “бобо, уйингизга ўзимиз қути олиб келамиз,” дейишди. Тўғриси, кўнглимга тегди. Худога шукр, ҳали куч-қувватим бор, участкага ўзим бораман, дедим. Мана, саҳар мардонда келиб ўзим маъқул, деб билган номзодни ёқлаб, набира, эвараю чеваралар, юртимиз ёшларининг бахту камоли учун овоз бердим. Ҳаётимнинг кучга тўлган йиллари кўрмаган эъзоз ва эътиборга сазовор бўлганим ҳам, йилдан-йилга ўзимни яшараётгандек ҳис этиб, фаровон турмуш кечираётганим ҳам мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, биз, кексаларга кўрсатилаётган ҳурмату эъзоз туфайлидир. Илоҳим, тинчлигимиз, тўкин-сочинлигимиз абадий бўлсин! Мана шунинг учун овоз бердимда, болам! 

 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА 



DB query error.
Please try later.