Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
03.12.2016

ҲАР БИР САЙЛОВЧИ ШАХСАН ОВОЗ БЕРАДИ

4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови келажакда ҳаётимиз қандай бўлишини белгилаб беради. Сайлов ­қандай ўтиши, номзодлар ­орасидан муносибини танлаш, ­аввало, сайловчининг сиёсий-ҳуқуқий билимига, сайлов ҳақида, унинг қонуний асослари тўғрисида етарли тушунчага эга бўлишига боғлиқ.

Хўш, сайловчи ким? Унинг қандай қонуний ҳуқуқлари бор? Кимлар сайловда қатнашиш, овоз бериш ҳуқуқига эга?

 

Алия ЮНУСОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси:

— Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фуқароларнинг давлат бошқарувини ташкил қилишда иштирок этиш ҳуқуқини кафолатловчи сайлов тизими янада такомиллаштирилди, қонунчилик асослари мустаҳкамланди. Фуқароларга сайловда ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш учун қулай имконият яратилди.

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, суднинг ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашмайди.

 

Улуғбек РАҲМОНОВ, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши етакчи референти:

— «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида айнан сайловни ўтказиш принциплари белгиланган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш бўйича сайловолди кампаниясида ва овоз беришда ихтиёрий равишда қатнашадилар. Овоз бериш яширин бўлиб, фуқаролар томонидан бевосита амалга оширилади. Фуқароларнинг хоҳиш-ирода билдиришлари устидан назорат этилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси битта овозга эга. Ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради, бошқа кишилар учун овоз беришга йўл қўйилмайди. Овоз бериш сайлов куни соат 6 дан 20 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида ўн кун олдин хабардор қилади.

Мамлакатимизда сайловни ўтказиш принципларининг асосида фуқароларнинг хоҳиш-иродасини эркин билдиришини таъминлаш кафолати турибди. Кимга овоз беришни сайловчининг ўзи белгилайди.

 

Кимё ШОКИРОВА, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Шу ўринда сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби ҳақида ҳам маълумот бериб ўтишни истардим. Сайлов бюллетенларини тегишли сайлов комиссияси сайловчиларнинг рўйхати асосида паспорт ёки шахсни тасдиқловчи, бош­қа гувоҳнома кўрсатилгач, беради. Ҳар бир сайловчи сайлов бюллетенини олгани ҳақида сайловчилар рўйхатидаги ўз исм-фамилиясининг рў­парасига имзо қўяди.

Айрим сайловчилар соғ­лиғи ёмонлиги туфайли ёки бошқа сабаблар билан овоз бериш учун ажратилган бинога кела олмаган ҳолларда участка комиссияси уларнинг илтимосига кўра, комиссиянинг камида икки аъзосига сайловчилар турган жойда овоз беришни ташкил этишни топшириши мумкин.

Бирон-бир сабаб билан сайловчилар рўйхатига киритилмай қолган сайловчилар шахсини ва яшаш жойини тасдиқлайдиган ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.

Овоз берувчилар сайлов бюллетенларини яширин овоз бериш учун ажратилган кабина ёки хонада тўлдиради. Бу вақтда овоз берувчидан бошқа бирон-бир кишининг кабинада ҳозир бўлиши тақиқланади.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Гулруҳ ОДАШБОЕВА

ёзиб олди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: