Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
26.11.2016

БУНЁДКОРЛИК — ФАРОВОНЛИК АСОСИ

Хитой Халқ Республикаси Шандун провинциясининг бир гуруҳ журналистлари Фарғона вилоятида ижодий сафарда бўлдилар.

— Ушбу вилоятни танлаганимиз бежиз эмас, — дейди «Дажонг» газетаси (нашр кундалик бўлиб, ҳар бир сони 1 миллион 400 минг нусхада чоп этилади) бўлим мудири Ян Сяочжоу. — Бундан икки минг йил аввал бу ерларда бўлган Хитой императорининг элчиси Чжан Цянь водий одамлари, уларнинг машғулотлари, ўлка табиати ҳақида ғоят қизиқарли маълумотлар қолдирган. Биз Чжан Цянь таърифлаган манзиллар ва фарғоналикларнинг бугунги ҳаёти ҳақида туркум мақолалар ёзмоқчимиз.

Очиғи, хитойлик ҳамкасбларимизнинг юртимизга, хусусан, Фарғонага бўлган қизиқишларидан бироз ғурурландик. Негаки, водий иқтисодий салоҳияти, гўзал табиати, манзаралари, меҳмоннавоз, ишбилармон одам­лари билан сайёҳларнигина эмас, балки сиёсатчи, сармоядор, мутахассислар эътиборига ҳам тушган.

Бундан 20-25 йил аввал Фарғонада 2-3 тагина йирик корхона бўлиб, фақат пахта хомашёси етиштиришга ихтисослашган, субсидия олувчи вилоят эди.

Бугун эса Фарғона иқтисодиёти барқарор ривожланаётган ҳудудга айланди. Шу ўринда айрим рақамларга эътиборингизни қаратмоқчимиз.

2016 йилнинг тўққиз ойи якунига кўра, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8,9 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,8 фоизга ўсишга эришилмоқда. Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнеснинг улуши 63,9 фоизга (0,1 бандга ошган), хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг улуши 48,5 фоизга (0,4 бандга ошган) тенг бўлди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5 триллион 739,3 миллиард сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,1 фоизга ўсди. Ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми эса 124 фоизга ўсиб, 1 триллион 882,7 миллиард сўмни ташкил этди. Натижада маҳаллий бюджет даромадлари режаси 100,7 фоизга бажарилди.

Хўш, бу рақамлар замирида нималар бор? Аввало, саноат корхоналарини янгидан ташкил этиш ёки модернизация қилиш, маҳсулотларнинг импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортга чиқарилувчи турларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар қабул қилинди.

Унга кўра, биргина Фар­ғона туманидаги «Ferghana Asiana» қўшма корхонасида 3,7 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди, ­«Индо­рама Коканд текстиль»­да 51,0 миллион долларлик инвестицион лойиҳа амалга оширилди, «Ҳумо тўқимачи» МЧЖда йилига 2,2 минг тонна калава ип, 1,0 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. «Булут текстиль», «Бешариқ тўқимачи» МЧЖларда ҳам маҳсулот сифати янада яхшиланди, ҳажми ошди.

Шунингдек, «Фарғона ­вилоятининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури» доирасида январь-сентябрь ойларида 2106 лойиҳанинг ишга туширилиши ҳисобига 17694 янги иш ўринлари яратилди.

Ижтимоий ҳимоя масалалари вилоят инвестицион лойиҳаларининг марказида бўлган. Ҳозиргача 167 лойиҳага 138 миллиард сўм сарф­ланди. 24 мактаб, 11 коллеж, 15 соғлиқни сақлаш, 28 болалар спорти объектлари, Саховат уйи, 6 олий таълим тизимига тегишли иншоотлар тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Шу йилнинг ўзида Фар­ғонадаги 22 массивда 1095 намунавий уй-жой қурилди. Янги ташкил топган маҳаллаларга 26,1 км. электр, 32,1 км. газ ва 37,6 км. ичимлик суви тармоқлари тортилди.

Шу ўринда вилоятда амалга оширилган ғоят муҳим бир лойиҳа ҳақида гапириш жоиздир. Осиё Тараққиёт Банки иштирокида Қўқон, Фар­ғона, Марғилон шаҳарлари ва Риштон тумани марказида 263,1 км. янги тармоқ тортилиб, 885 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Ўзбекистонда, жумладан Фарғона вилоятида ҳам халқ­аро ва давлат аҳамиятидаги йўллар асосан юқори мезонларга жавоб берадиган ҳолда қурилмоқда. 2016 йилнинг ўтган давридагина 33,4 миллиард сўм маблағ сарфланиб, 146,7 км. ички йўллар таъмирланди. 2017 йилда яна 144,3 км. ички йўллар соз­ланиши режалаштирилган.

— Вилоятни иқтисодий юксалтириш, халқ фаровонлигини оширишга қаратилган ушбу хайрли ишлар ЎзХДП ғоялари, электорати манфаатларига мос келади, — дейди партия фаоли, вилоят Кенгаши депутати, Риштон туманидаги Мискин МФЙ раиси Дилором Назирова. — Зеро, фаровонликни таъминловчи омиллардан бири яратилган янги иш ўринлари, ишлаб чиқариш қувватларидир. Партиямиз вилоят кенгаши, депутатларимиз бандлик дастурлари ижросини изчил назорат қилиб келмоқда, бу борада ўз таклифларини билдириб келмоқда.

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: