24.11.2016

КОМИССИЯЛАР ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ

Урганчда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган ҳудудий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган тадбирда Марказий ҳамда округ сайлов комиссиялари аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимларидан иборат экс­перт­лар, участка сайлов комиссиялари аъзолари иштирок этди.

Хоразм вилоятида ташкил этилган 463 участка сайлов комиссияси таркибида эл орасида ҳурмат-эътибор қозонган турли касб эгалари, жамоатчилик вакиллари фаолият кўрсатмоқда. Семинарда сайлов комиссиялари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида участка сайлов комиссияси аъзоларининг вазифалари, сайлов жараёнида халқ­аро ва маҳаллий кузатувчиларнинг ўрни, сайлов куни овоз беришни ташкил этиш, якунлаш, овозларни санаб чиқиш ва уни расмийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

А.ШОКИРОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.