Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
22.11.2016

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ — ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида «Ёқилғи-энергетика комплекслари объектларининг саноат ва ёнғин хавфсизлиги» мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Тадбирда қайд этилдики, бугунги тезкор ва шиддатли даврда ёқилғи-энергетика комплексларида саноат ва ёнғин хавф­сизлигини таъминлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Шунинг учун ёнғин хавфсизлиги хизмати замонавий асбоб-анжом ва техникалар билан таъминланган. Соҳада ҳар жиҳатдан етук ва салоҳиятли, жисмоний ҳамда хизмат тайёргарлиги юқори даражада бўлган кадрлар фаолият олиб бормоқда.

Конференцияда нефть ва газни қайта ишлаш, ёқилғи-энергетика комплекслари объектларида саноат ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг янада самарали услубларини такомиллаштириш борасида ўзаро фикр алмашилди. Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва вилоятлар ёнғин хавфсизлиги бошқармаларининг раҳбарлари, тегишли идора ҳамда ташкилотлар етакчи мутахассислари фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Иштирокчилар ёқилғи-энергетика комплекслари объектларида ёнғин хавф­сизлигини таъминлашнинг ўзига хос усулларига оид қатор маърузаларни тинглашди.

Конференцияда муҳокама этилган масалалар, маърузачи ва иштирокчиларга берилган саволлар, билдирилган фикр ҳамда мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли таклиф ва тавсия­лар қабул қилинди.

Шундан сўнг республикамизда ишлаб чиқарилаётган ҳамда республика горнизонида жанговар ҳисобга қўйилган замонавий ёнғин ўчириш техникалари ва анжомлари, Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби профессор-ўқитувчилари ва ёш олимлари томонидан яратилган илмий ишланмалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, юртимизда илм-фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро боғлайдиган мустаҳкам механизм яратилганлиги, илмий ишланмалар амалиётга жорий этилаётганлиги ёқилғи-энергетика комплекслари объект­ларида ёнғин хавф­сизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: