Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
22.11.2016

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАРНИНГ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Хатамжон Кетмоновнинг ишончли вакили Носир Сиддиқов Жиззах шаҳри ва Жиззах туман сайловчилари билан учрашди.

Дастлаб ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва унинг дастури билан таништирди. Хусусан, номзодимиз Сайловолди дастурида аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини доимий равишда такомиллаштириш, кам таъминланган оилалар манзилли ижтимоий ҳимоясининг самарадорлигини янада ошириш, аҳолига юқори сифатли ва мақбул тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш имкониятларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани ҳамда уларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

— Номзодимиз дастурида аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, оилалар даромадини кўпайтириш бўйича муҳим вазифалар белгиланган, — деди у. — Масалан, кам таъминланган оилаларга ҳар ойда тўланадиган моддий ёрдам ва ижтимоий нафақаларни, ўз бизнесини ташкил этиши учун мақсадли фойдаланиш шарти билан бир марталик тўлов шаклига ўтказиш механизмини жорий этиш бўйича таклиф билдирилган. Бу мустақил иш бошлашга иштиёқи ва қизиқиши бор, лекин қўлида етарли маблағи бўлмаган ижтимоий ҳимоя­га муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашнинг энг мақбул йўлидир.

Номзоднинг дастурида илгари сурилган бошқа таклифлар ҳам атрофлича баён этилди. Учрашувлар давомида сайловчилар дастурнинг ҳаётий муҳим жиҳатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

— Партиямизнинг устувор ғояларидан бири ижтимоий ҳимоядир, — деди халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Солижон Қобилов. — Президентликка номзоднинг дастурида бу тизимнинг самарадорлигини ошириш бўйича қатор таклифлар ўрин олган. Яъни аёллар, касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни касаначиликка кенгроқ жалб этиш, ногиронлар меҳнат қилиши учун ихтисослашган корхоналар ташкил этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, бир сўз билан айтганда, уларни ижтимоий фаол қатламга айлантириш чораларини кучайтириш лозимлиги қайд этилган. Бу таклифлар ижтимоий-иқтисодий фаоллик янада ортишида муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

Шунингдек, учрашувларда Жиззах туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Зиёкор» ҚВП мудири Луиза Усмонова, Жиззах политехника институти ўқитувчиси, ЎзХДП фаоли Парда Шукуров ва бошқалар сўзга чиқиб, номзод дастурида илгари сурилаётган ғояларни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Ишончли вакил сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ва уларни Президент сайловида Хатамжон ­Кетмонов номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

 

Ҳусан АБДУНИЯЗОВ,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: